RU

Последние новости

12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  0 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  3 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  18 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  11 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар Новости

"Навбаҳор" мухлислари учун яхши хабар

Теги :  Навбаҳор
"Навбаҳор" ўз мухлислари учун чипталарни бепул бермоқчи.

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълумот берди. 

Юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи кезиб юрган дамларда “Навбаҳор” жамоасининг кўп минг сонли мухлисларининг фидойиликларига ҳурмат тариқасида, қолаверса, қутлуғ айём совғаси сифатида 6 май куни бўлиб ўтадиган Coca-Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувига кириш БЕПУЛ қилиб белгиланди.

Бу ҳам, албатта, футбол мухлислари аудиториясини кенгайтириш, стадионга томошабинларни жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давомидир.

Шу муносабат билан, мухлисларга 6 май кунги учрашувда Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳига бепул кириб, стадиондаги CIP сектордан ташқари бошқа барча секторларга жойлашишлари мумкинлигини маълум қиламиз. 

Стадионга ташриф буюрувчилардан жамоат тартиби ва мухлислик маданиятига қатъий риоя қилишлари, хусусан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, атрофдаги бошқа томошабинлар ва футбол учрашуви расмийларига нисбатан ҳурмат сақлашлари лозимлигини эслатиб ўтамиз. 

Ушбу футбол байрамига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барча миллионлар ўйини ихлосмандларини “Марказий” стадионига чорлаймиз! Зеро, фидойилиги ва жонкуярлиги бўйича мамлакатимизда алоҳида ўринга эга бўлган “Навбаҳор” мухлислари жамоани одатдагидек, юқори савияда қўллаб-қувватлаб, байрамона муҳит ҳосил қилишларига асло шубҳа йўқ. 

Эслатма: “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашуви 6 май куни соат 18:30 да бошланади.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика