RU

Последние новости

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

"Навбаҳор" барчасини тўғри қилди. Бабаян "Б" режани навбатдаги ўйинга қолдирди. Аммо... (таҳлил) Новости

"Навбаҳор" барчасини тўғри қилди. Бабаян "Б" режани навбатдаги ўйинга қолдирди. Аммо... (таҳлил)

"Навбаҳор" жамоаси кеча ўз тарихида илк бор Наманганда ОЧЛ учрашувини қабул қилди.

Самвел Бабаян ва унинг жамоаси мана шу ишни уддасидан чиқа олди. Ўйиннинг афишаси, тарғибот, ортиқча қизиқтириш шарт эмасдек. Чунки Наманганга "Навбаҳор" ўйинларини кўриш учун шундоқ ҳам мухлиснинг ўзи киради. Уста ишини, бозорчи савдони, ҳисобчи кассасини тўхтатиб бўлса ҳам ўйинга ошиқади. Кеча "лочинлар" натижа билан уларни вақтини кетказганига пушаймон қилдирмади-ю, лекин айрим жиҳатларда ранжитишга ҳам улгурди. Қуйида шу ҳақида батафсил сўз боради. 


Чипталар бор, чипталар 

Учрашувга чипталар анча аввал чиқарилган, афтидан клубда чиптага масъул шахслар юқоридаги биз каби фикр юритишган. Нарх эса барча тоифадаги ўриндиқлар учун бир хилда 100 минг сўм! ОЧЛ учрашуви ва рақибнинг даражасидан келиб чиқиб айтганда бу нарх ўйинга мос эмасди. Дейлик ашаддий мухлис, қандай нарх бўлса ҳам ўйинга чипта олиб тушади. Аммо бу стадионга келадиган қолган мухлислар билан ўлчанмаслиги керак. 100 минг сўмни жуда қиммат ҳам демоқчи эмасмиз. Аммо барча секторлар, дарвоза орти, оддий ўриндиқларга фикримча бу тўғри келмайди. Клубнинг асосий хатоси чипта нархларини тоифаларга қараб ажратмагани. Борди-ю, кеча "Ал Ҳилол" келганида ҳам бошқа гап эди. 

Энди Қаршида кечган рақиби кечаги "Мумбай Сити"дан икки, уч карра кучлироқ "Ал Садд" билан ўйин учун 4 хил тоифадаги чипталар ҳамёнбоп тарзда электрон тарзда сотилди. 

CИП сектор — 100 000 сўм;

1,2,6,7,8 секторлар — 50 000 сўм;

3,4,9,10,11 секторлар — 40 000 сўм;

12,13,14,15,16,17,18 секторлар — 45 000 сўм;

Қандай нарх белгилаш бу клубнинг олиб борадиган сиёсати. Аммо стадионга келиб айтилган нархга чипта оладиган 2 киши билан қолган 10 кишининг солиштириш ва бир ҳилда нарх белгилаш қанчалик тўғри билмадим. Умид қиламанки, навбатдаги ўйинларда бу борадаги таклифларни инобатга олишади. Ғалаба фонида бу каби муаммолар кўринмаслиги мумкин. Аммо клуб 1та мухлис учун ҳам қайғуриши ва барчасини тўғри чамалаши керак. 

Биринчи бўлим учун Ўткир Юсуповга раҳмат 

"Навбаҳор" рақибнинг даражасидан келиб чиқиб бу учрашувни ўзи учун муаммосиз ҳал қилиши керакдек эди. Аммо ОКМКда бўлгани каби рақибга тўғри баҳо бермаслик, илк дақиқалардан осон ютиш кайфияти устунлик қилганиданми ҳаракатларда аниқлик, олдинги чизиқда жамоа бўлиб ҳаракат қилиш иккинчи планга тушиб қоляпти. Дейлик гарчи ўйин асосан майдон марказида кечганига қарамай кичик устунлик меҳмонларда эди. Бунинг натижасида улар биринчи бўлимда "лочинлар" дарвозаси томон 2 бор аниқ зарба йўллади. Юсупов бу зарбаларни қайтара олди ва ўз ҳисобига 2та сейв ёздириб қўйди.  "Мумбай Сити" футболчилари жами 244 бор узатмани амалга оширди ва шундан 202таси аниқ чиқди. Ҳужумлар сонида ҳам кичик устунлик бор 49/51. "Навбаҳор" 3та аниқ зарба йўллади ва бари ноаниқ кетди. "Навбаҳор" тўп билан рақиб томонга бора олди, лекин жарима майдончаси ичида қарор қабул қилишда кечикди. Гоҳида Тома гоҳида Жасур ёлғизланиб қолди. 

Биринчи бўлим Десмонд Букингемнинг режаси асосида кечди. Улар "Навбаҳор"нинг ҳужумларини блоклай олди ва аниқ паслар билан олдинга ўтди. 43-дақиқада қанотдан берилган узатмадан сўнг тўп Иброҳим Йўлдошевнинг қўлига тегди. Пенальтини эса Ўткир Юсупов қайтарди. 

Иккинчи бўлим индивидуал маҳорат самараси 

Жарима майдончаси ичида ишлар юришмаган, рақиб етарлича ҳимояланаётган вақтда индивидуал маҳорат, узоқдан зарбалар ёрдамга келиши керак. "Навбаҳор" таркибида Остон Ўрунов, Жасур Яхшибоев, Жамшид Искандеров каби бундай вазиятларда ўйинни ҳал қила оладиган ижрочилар етарлича. 52-дақиқада Жасур Яхшибоевнинг пасини Жамшид Искандеров тўхтатмай дарвозага йўллади. Искандеров бундай нуқталардан аввал ҳам гол урган. 

57-дақиқада Остон Ўрунов ҳиндистонлик рақибига тўп билан ўйнашдан дарс берди. Қочиб кетдим бобомдан, қочиб кетдим момодан, сендан қочиш ҳеч гапмас, дея ортда қолдириб тўни очиқ турган Яхшибоевга узатди. У эса иккинчи голни урди. Иккинчи бўлим тўлиқлигича "Навбаҳор"ники эди. "Лочинлар" ўйиннинг навбатдаги қисмида рақибини ўз жарима майдончасига яқинлаштирмади. 

Бабаян "Б" режасини навбатдаги ўйинларга қолдирди

Учинчи гол эса жуда осон урилганини айтиш мумкин. Темурхўжа Абдухолиқовнинг пасини Дониёр дарвозабоннинг устидан ошириб голга айлантирди, тамом. 

Ўзаро муҳокамаларда агарда ўйин тизгини биринчи бўлимдаги каби давом этаверса, Дониёр Абдуманнопов Қатарда бўлгани каби қутқарувчи вазифасини бажариши ҳақида айтгандим. "Навбаҳор" футболчилари Самвел Бабаянга "Б" режасига ўтишига имконият қолдирмади. Шунчаки ўзларининг кучли томонларидан фойдаланишди, холос. Дониёрдан эса хотиржам сўнгги дақиқада фойдаланди. Ғалабани жамоавий ўйин эмас, индивидуал маҳорат маҳсули десак тўғри бўлади. 


Шу куни Игорь Голбан ҳужумларни бошлашда фаол ҳаракат қилди ва 3та голда ҳам биринчи юришни бошлаб берди. Қолганини жамоадошлари муваффақиятли якунлашди. Жасур Яхшибоев битта гол уришдан ташқари Искандеровга тўпни қулай тарзда етказиб ҳам берганини айтиш жоиз. Мезбонлар шу куни голлар урди, вазиятлар яратди, пенальтини қайтарди. Лекин бу етарли эмас. Рақибга муносабат у Бангладеш бўлса ҳам ҳакам ҳуштаги чалинган лаҳзадан бошлаб сўнгги сониягача жиддий бўлиши шарт.

"Навбаҳор" ОЧД доирасидаги навбатдаги учрашувини 23 октябрь куни Наманганда "Нассажи Мазандеран"га қарши ўтказади. 

Муаллифнинг телеграм канали - PRESSBALL

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика