RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Навбаҳор": Алиев ва Турғунбоев "дерби" ҳақида Новости

"Навбаҳор": Алиев ва Турғунбоев "дерби" ҳақида

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг жамоа ярим ҳимоячилари Аъзам Алиев ва беллашувда захирадан майдонга тушган Азиз Турғунбоев баҳс борасида ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

"Ўйин анча оғир кечди. Ўз майдонимизда ўйнаганимиз боис фарғоналикларни таслим этишимиз шарт эди. Аммо, биринчи бўлим охирларида "Нефтчи" гол ургач рақиб ўз кучига ишониб юборди. Захирадан майдонга тушиб қўлимдан келганича ҳисобни тенглаштиришга ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Олдинда бизни "Динамо"га қарши қийин учрашув кутиб турибди. Ушбу ўйинда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Худо хоҳласа Самарқанддан уч очко билан ортга қайтмоқчимиз"-, деди Турғунбоев.

"Учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Мақсадимизга етишишга кўп имкониятлар бўлди. Бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Айнан шу жихат "Нефтчи" билан ўйинда очко йўқотилишига сабаб бўлди дейишим мумкин. "Нефтчи" ҳам мавсумга яхши таркиб шакллантирибди. Навбатдаги беллашувларда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз", - деди Алиев.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика