RU

Последние новости

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Навас нима учун Ўзбекистонга қарши ўйинда қатнашмайди? Новости

Навас нима учун Ўзбекистонга қарши ўйинда қатнашмайди?

Коста-Рика терма жамоаси ва "Пари Сен-Жермен" клуби 35 ёшли дарвозабони Кейлор Навас миллий жамоанинг Жанубия Корея ва Ўзбекистонга қарши ўйинлари учун чақирилмаган.

Аниқлик киритилишича, мураббий Луис Фернандо Суарес Жанубия Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши баҳслар учун жорий мавсум ҳали ПСЖ сафида майдонга тушмаган тажрибали посбоннинг ўйинидан яхши хабардор ва унга ишонади. Мутахассис Жаҳон чемпионати олдидан бошқа дарвозабонларни синовдан ўтказиб кўрмоқчи. Бу эса коста-рикалик мухлисларнинг ажабланишига сабаб бўлди.

"Кейлор Навасни синовдан ўтказиш шарт эмаслиги аллақачон маълум. Ўртоқлик учрашувларидан мақсад – қолган дарвозабонларни ҳам синаб кўриш", – деди Суарес.

Маълумот учун, терма жамоа йиғинига дарвозабонлардан Патрик Секейра ("Луго", Испания), Эстебан Альварадо ("Эредиано", Коста-Рика) ва Аарон Крус ("Депортиво Саприсса", Коста-Рика) чақирилган.

Коста-Риканинг Жанубий Кореяга қарши учрашуви 24 сентябрь куни, Ўзбекистон билан учрашуви эса 27 сентбярда Сувондаги Жаҳон Кубоги стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика Қатардаги Жаҳон чемпионати "E" гуруҳида Испания, Германия ва Япония билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика