RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  6 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

"Насаф" сафида яна бир янги футболчи пайдо бўлди Новости

"Насаф" сафида яна бир янги футболчи пайдо бўлди

Кеча Тошкентга келган Қаршининг "Насаф" жамоаси айни пайтда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси билан ўзаро назорат учрашуви ўтказмоқда.

Мамлакатнинг амалдаги кумуш медал соҳиблари таркибида шуғулланаётган янги ўйинчилар ҳақида имкон қадар маълумот бериб келаяпмиз. Айни шу дақиқаларда "Сўғдиёна"га қарши учрашувда "Насаф" таркибида олдинги мавсумни Бекободнинг "Металлург" клубида ўтказган Мирғиёс Сулаймонов ўнг қанот ҳимоясида майдонга тушди. Балки, тез орада клуб ушбу трансфер борасида ҳам расмий маълумот берса ажаб эмас.

Шунингдек, жамоанинг яна бир янги аъзоси Муроджон Тошматов бугун чап қанот ҳимояда ўйнамоқда, Санжар Рашидов эса ҳозирча қаршиликлар захирасида.



Эслатиб ўтамиз, эртага "Насаф" ўқув-йиғин машғулотларини давом эттириш учун Тошкентдан Туркияга жўнаб кетади. Хориж йиғини Туркиянинг Белек шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика