RU

Последние новости

03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   0 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  3 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  92 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  11 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  17 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8

Нагельсманн Германия терма жамоасини Евро-2024 га қадар бошқаради Новости

Нагельсманн Германия терма жамоасини Евро-2024 га қадар бошқаради

Юлиан Нагельсманн Германия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади, деб хабар берди "Bild".

Германия Футбол Ассоциацияси ўз уйида ўтказиладиган Евро-2024 га қадар термани бошқариб турадиган бўлди. Музокараларда сўнгги тафсилотларга аниқлик киритиш қолди холос.

Нагельсманн йилига 4 миллион евро олади. Юлианга йилига 7 миллион евро олиб келган "Бавария" билан шартнома товонсиз бекор қилинди. Евро-2024дан кейин у яна эркин агентга айланади.

36 ёшли мутахассис бунгача "Хоффенхайм", "Лейпциг" ва "Бавария" клубларини бошқарган. Терма жамоада у ўртоқлик учрашувида Японияга қарши ўйинда 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраган ва сўнгги 17 та учрашувда атиги 4 та ғалабадан сўнг истеъфога чиқарилган Ханс-Дитер Фликнинг ўрнини эгаллайди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика