RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

МЮда ҳатто бурама мих, скотч ва конвертларни тежаш бошланди Новости

МЮда ҳатто бурама мих, скотч ва конвертларни тежаш бошланди

"Манчестер Юнайтед" футбол клуби янги хўжайин Жим Рэтклифф бошчилигидаги раҳбарият томонидан иқтисодий чоралар кўрилмоқда.

Клубнинг техник таъминоти, жумладан, "Олд Траффорд" стадиони, Каррингтондаги машғулот майдони ва бошқа объектларга масъул бўлган бўлим харажатлари устидан қаттиқ назорат ўрнатилган.

Ортиқча буюртма бермаслик учун бурама мих қутиларини санаб чиқиш вазифаси топширилган. База ходими канцелярия товарларига буюртма бераётганида скотч кераксиз деб ҳисобланиб, рўйхатдан ўчириб ташланган.

Харажатларнинг камайиши клуб фаолиятининг барча соҳаларига таъсир қилди. Ходимлар стадион ошхонасида порция ҳажми ва таомлар хилма-хиллиги қисқаргани, шунингдек, ташриф буюрувчиларнинг қўшимча сўровларини қондиришда ошпазларнинг эҳтиёткорлиги кучайганини қайд этди. Каррингтон базаси учун сабзавот сотиб олиш раҳбарият розилиги билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, ҳафтанинг энг яхши ходимлари ("ҳафта стюарди") учун анъанавий 50 фунт стерлинг миқдоридаги пул мукофоти бекор қилинган, унинг ўрнига фақат рамзий сертификат берилмоқда.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика