МЮ жароҳатдаги Рэшфорднинг ўрнини жамоанинг собиқ форварди билан тўлдирмоқчи
23 янв 2020 21:15
Новости
МЮ жароҳатдаги Рэшфорднинг ўрнини жамоанинг собиқ форварди билан тўлдирмоқчи
“Манчестер Юнайтед” клубнинг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевесга қизиқиш билдирмоқда.
“Қизил иблислар” Тевесни қишки трансфер ойнаси вақтида ижарага олмоқчи. У жароҳати туфайли кўп муддатга сафдан чиққан Маркус Рэшфорднинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Аргентиналик футболчи 2007-2009 йилларда МЮ шарафини ҳимоя қилиб, жамоа билан бир қатор мусобақаларда зафар қучган.
35 ёшли форвард 2018 йилдан буён “Бока Хуниорс” сафида ўйнамоқда. У жорий мавсум Аргентина чемпионатида 10 ўйин (4таси асосий таркибда) ўтказиб, учта гол урган. Карлоснинг жамоа билан амалдаги шартномаси эса жорий йилнинг ёзигача тузилган.
Комментарии