Мхитарян сиёсий сабаблар туфайли Бокудаги финалда иштирок этмаслиги мумкин
10 мая 2019 14:35
Новости
Мхитарян сиёсий сабаблар туфайли Бокудаги финалда иштирок этмаслиги мумкин
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян 29 май куни Бокуда бўладиган "Челси"га қарши Европа лигаси финал баҳсида иштирок этмаслиги эҳтимоли мавжуд.
Маълумотларга кўра, бу сиёсий сабаблар туфайли рўй бериши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон узоқ вақтдан бери тоғли Қорабоғ туфайли келиша олишмаяпти.
Олдинроқ, УЕФА "Арсенал" ярим ҳимоячисига Озарбайжон визасини олишга ёрдам бериши, бироқ "Арсенал" Мхитарян ҳаётига таҳдид бўлишидан қўрқаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.
Олдинроқ, Мхитарян шу сабаб туфайли Озарбайжонга қарши иккита еврокубок ўйинларини ўтказиб юборганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии