RU

Последние новости

00:55Александер-Арнольд "Реал"га ўтишга яқин  0 00:45А Серия. "Рома" "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  12 00:12АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни тор-мор этди  22 23:59А Серия. "Ювентус" Туринда "Фиорентина"дан 87-дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  1 23:21"Ювентус" ўз дарвозабонини "Манчестер Сити"га сотмади  0 22:47Гвардиола "Ман Сити" қўл остида 500 ўйиндан 355тасини ютди. Жамоа унинг қўл остида 1213та гол уриб, 429та ўтказди  0 22:02АПЛ. "Тоттенхэм" "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда 87-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан бой берди  2 21:22АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этиб, тўртта ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди, Холанд ниҳоят гол урди  7 20:55А Серия. "Наполи" ва "Венеция" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  1 20:25"Барселона" Дэвиднинг харидидан воз кечди  0 19:28"Барселона" ёш бразилияликни қўлга киритмоқчи  2 18:56Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши ўйин сўнггида ажойиб камбэк қайд этди!  8 17:25"Манчестер Сити" Уокернинг ўрнига кимни олади?  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  2 16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1

Мутолаа учун. Футболдаги карточкалар қандай пайдо бўлган ёхуд Лондон кўчаларидан бирида туғилган ғоя Новости

Мутолаа учун. Футболдаги карточкалар қандай пайдо бўлган ёхуд Лондон кўчаларидан бирида туғилган ғоя

Сариқ ва қизил карточкаларни бир аёл ўйлаб топган, светофорда турган эри унга бу фикрни берганди.

Карточкалар замонавий футболнинг ажралмас қисмига айланган. Ҳаттоки, бу спорт туридан йироқ бўлган ҳар қандай инсон ҳам тўртбурчак қоғоздаги ранглар қандай маънони англатишини жуда яхши билади: сариқ — огоҳлантириш, қизил — четлатиш.

Аммо улардан яқинда, атиги 50 йил аввал фойдаланишни бошлашганини кўпчилик билмаса керак. Бундан ташқари, уларнинг пайдо бўлишида ҳам жуда қизиқ воқеа бўлган.


Футболчи тилни тушунмагани учун майдонни тарк этишни рад этган

Рангли карточкалардан илк бор 1970 йилда фойдаланишни бошлашган. Бунга қадар ҳакамлар оғзаки тарзда ўйинчиларни огоҳлантирган ва четлатган. Бу нарса жуда қийин эди. Ҳакам чет эллик ўйинчига четлатиш сабабини тушунтириши керак эди. Бу ҳам етмагандек, баъзида мураббий ва мухлислар ҳам майдонда нима бўлаётганини тушолмасди.

Бундай ҳолат 1966 йилги Жаҳон Чемпионати чорак финалида ҳам содир бўлган. Англия ва Аргентина учрашувининг 1-таймида Аргентина термаси футболчиси Антонио Раттин немис ҳакам Рудольф Крайтляйннинг ҳар бир қарорига қарши чиқиб, у билан жуда фаол тарзда мунозара олиб борган. Аргентиналикнинг навбатдаги қўпол хатоси ва янги даъволари туфайли ҳакам футболчини ўйиндан четлаштирган, аммо Раттин буни тушунмаган.

Гап шундаки, Раттин термадаги худди бошқа шериклари каби фақатгина она тили — испани тилини билар эди холос. Крайтляйн ҳам фақат немисчада сўзлашар ва ҳеч қанақасига аргентиналик майдонни тарк этиши кераклигини тушунтириб беролмаган. Орадаги танаффус бир неча дақиқага чўзилиб кетди. Трибунадаги бир инглиз судьяси Кен Астон вазиятга аралашмагунча, майдондагилар ҳеч келиша олмадилар. Кен майдонга тушди ва футболчи ўйиндан четлатилганлигини тушунтирди. Шундан кейингина учрашув давом этди (инглизлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, кейин эса ўша йили ЖЧ ғолиби бўлишди).


Оддий светофор карточкалар пайдо бўлишига сабаб бўлган

Жаҳон чемпионати чорак финалида бўлган воқеа узоқ пайтгача Кен Астонга тинчлик бермади. У барчага бирдек тушунарли бўладиган ягона жазо тизимини яратиш ҳақида ўйлай бошлади. Лондондаги оддий чорраҳалардан биридан ўтиб кетаётганида, арбитр светофорда тўхтади ва ўйлади: "Аниқ нарса бўлиши зарур: сариқ — огоҳлантирувчи, қизил — тақиқловчи. Бироқ майдонга светофор ўрнатиш мумкинми?"


Кен уйга келганидан сўнг узоқ вақтдан бури уни қийнаётган муаммони аёли Хильдега тушунтирди. Шундан сўнг у одатдагидек газета ўқишга ўтирди, турмуш ўртоғи эса бироз вақт йўқ бўлиб кетди. Қанчадир пайтдан кейин аёли қўлида икки бўлак қоғоз билан қайтиб келди: биттаси — қизил, иккинчиси — сариқ. "Ҳакам чўнтагида иккита карточкани олиб юрса нима бўлади? Сариғи билан футболчиларни огоҳлантирса, қизили билан уларни ўйиндан четлатади?".

Астонга аёлининг фикри ёқиб тушди ва кейинги ҳакамлар йиғилишидаёқ ушбу нарсани футбол қоидаларига киритишни таклиф қилди. Бу ғоя оз фурсат ичида бутун дунё бўйлаб қўллаб-қувватланди ва ФИФА томонидан ҳам маъқулланди.


СССР термаси ўйинчиси илк сариқ карточка "соҳиби" бўлган

Мексикада бўлган навбатдаги мундиалда (бу Европа ва Жанубий Америкада бўлмаган биринчи ЖЧ эди) ҳакамлар чўнтагида икки хил рангдаги карточка олиб чиққан, футболдаги бу янгилик ҳақида эса бутун дунё билиб улгурган эди.

Очилиш ўйинида мусобақа мезбон мексикаликлар СССР термаси билан учрашдилар. Ўша баҳсда тарихдаги илк сариқ карточка кўрсатилган: Совет иттифоқи термаси ярим ҳимоячиси Кахи Асатиани сариқ карточка олди. Илк картани кўрсатган арбитр эса немис Курт Ченшер эди. Учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, 5та огоҳлантириш берилди, 4тасини СССР футболчилари олди.

СССР ўша мундиалда яна 3та ўйин ўтказди: гуруҳда биринчи ўринни олди, аммо чорак финалда уругвайликларга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Қизиғи шундаки, ўша уч учрашувда совет иттифоқи ўйинчилари атиги 2та сариқ олдилар. Афтидан, биринчи баҳсдан кейин яхшигина хулоса чиқаришган.


Сариқ ва қизил ранглари етарли бўлмади — палитра билан тажриба ўтказа бошлашди

Мексикадаги муваффақиятли тажрибадан сўнг икки хил рангдаги карточкалар турли мамлакатларнинг ички чемпионатларида ҳам фойдаланила бошланди. Кўпгина ҳолатларда ҳам футбол федерациялари умумий қабул қилинган стандартлардан четга чиқмаган, лекин истисно ҳолатлари ҳам бўлган.

Масалан, испан чемпионатида 70/71 йилги мавсумдан фойдаланишни бошлашган. Бироқ ҳакамлар огоҳлантириш учун сариқ эмас, оқ карточкалардан фойдаланишган. Бунга сабаб, ўша йиллари аҳолининг телевизорлари оқ-қора рангда кўрсатган, агар бошқа рангдаги карточкалардан фойдаланилса, кўпчилик рангдан адашиб кетиши мумкин эди. Учрашувларни кўриш қулай бўлиши, сариқ ранг экран орқали кўрсатилганда қизил билан адашиб кетмаслиги учун, оқ рангдан фойдаланилган. Аммо 76/77 йилги мавсумда бу усулдан воз кечишди ва яна сариқ рангни ишлата бошлашди.

XXI асрда халқаро ассоциациялар майдондаги футболчининг муайян ҳаракатларини баҳолайдиган турли рангдаги карточкаларни таклиф қилишди. Масалан, 2015 йилда УЕФАнинг ўша вақтдаги президенти Мишель Платини худди хоккейдаги каби ўйинчини 5-10 дақиқага майдондан четлатадиган оқ карточка ғоясини илгари сурди.

Худди шундай таклифни 2009 йили машҳур арбитр Пьерлуиджи Коллина ҳам билдирганди. У сариқ ва қизил карталар орасидаги бўладиган оловранг карточкадан фойдаланишни айтган. Унга кўра ҳам, оловранг олган футболчи маълум дақиқаларга майдонни тарк этиши керак эди. Итальян шундай тушунтирди: "У қизил бериш қаттиқ жазо, сариқ бериш эса енгил бўлган вазиятларда жуда ас қотади".

Португалияда эса футболчилар ҳақоратли сўз айтса, уларга ҳаворанг карточка кўрсатишни таклиф қилишган. Иккита ҳаворанг карточка битта сариқ карточка ўрнига ўтган экан. Муаллифларнинг сўзларига қараганда, бу йўл ёш авлоднинг янада билимли ва маданиятли бўлишига ёрдам берган экан.

Бу ғоя кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмади ва тезда унутилди. Аммо ҳақиқатдан ҳам фойдаланишган асосий бир карта бўлган. У яшил рангда эди ва ундан 2016 йил Италия қуйи дивизионларида фойдаланишган. У жазоламаган, аксинча, футболчиларнинг ҳаққоний ўйини учун рағбатлантиришда фойдаланилган. Унинг биринчи соҳиби ҳужумчи Кристиан Галано бўлган. Б Серия доирасидаги "Виченца" ва "Виртус Энтелла" учрашувида форвард рақиб дарвозасига зарба берди, шундан кейин ҳакам унга бурчак тўпи тепишни айтди. Лекин футболчи тўп рақибларнинг бирор ўйинчисига тегмаганини айтиб тан олди. Шундан сўнг, арбитр ўз қарорини ўзгартириб, дарвозадан эркин зарба белгилади, Галано эса яшил карточкага эга бўлди. Ажабланарлиси шундаки, Кристиан ўйнаган ўша "Виченца"нинг ўйинида, жамоа 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраган.


Астон фақат карточкалар билан чекланиб қолмади: у футбол учун жуда катта ишлар қилди

Англиялик ҳакам ўйинчиларни жазолашнинг ягона тизимиини яратгани туфайли футбол оламида машҳурликка эришди. Аммо бу Астон томонидан қилинган ягона янгилик эмас. Яна бир нечта ғоялар Кенга тегишли: масалан, ҳар бир учрашув учун захира ҳакамини тайинлаш, аксар ҳолатларда у бош ҳакамни ўрнига тушиши мумкин эди. Бундан ташқари, майдондаги ўйинчилар алмашганида, уларнинг рақами махсус таблолар орқали кўрсатилиши ҳам айнан Кеннинг ғоясидир. Бу баъзи тушунмовчилик ҳамда ўйин учрашув вақтида узоқ пауза бўлиб қолишининг олдини олишга ёрдам берган.

Лекин Астоннинг ҳамма ғоялари ҳам маъқулланмаган. Масалан, инглиз рефериси қўшимча вақтдан кейин ғолибни аниқлаш борасида пенальтилар сериясига эмас, ўйиндаги қоида бузишлар сонига қараб аниқлаш кераклигини айтган. Унинг фикрига кўра, баҳсда қайси жамоа камроқ огоҳлантириш ва четлатиш олган бўлса, ўша клуб ғалаба қозонган деб белгиланиши керак бўлган. Лекин кўпчилик 11 метрдан зарба бериш орқали ғолибни аниқлаш тарафдори бўлган.

Хўш, сиз бу борада футбол қонун-қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритган бўлардингиз?! 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика