RU

Последние новости

23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  1 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  5 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди" Новости

Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"

Суперлиганинг 29-тури доирасида "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан кейин "шерлар" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Икки жамоада ҳам голли вазиятлар етарлича бўлди. Ким гол урса, ўша ютиб кетиши керак эди. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди деб ўйлайман.

- Ғалаба билан табриклайман. Кеча термадан учиб келган футболчиларнинг ҳолати қандай бўлди? Улар ўйин олдидан бўлган машғулотда қатнашишдими?

- Улар соат кечки 10дан ўтиб жамоага қўшилишди. Машғулот ҳам ўтказишмади. Шифокорларимиз уларни тиклаб, ўйинга шай ҳолатга келтиришди ва бу натижасини берди.

- Сўнгги турда "Навбаҳор"га қарши сафарда бўлади. Ўтган йили 5:2 ҳисоби қайд этилганди. Ушбу учрашув ҳақида гапирсангиз.

- Охиригача курашамиз. Сўнгги ўйинда ҳам бор кучимиз билан ўйнаб, ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Мақсад кумуш медалми?

- Ҳа.

- Мавсум бошида йўқотилган очколар вақтида жамоада бошқа мураббий ишлаётганди. Сиз бошқарувни қўлингизга олганингиздан кейин сафарда "Қўқон-1912" ҳамда "Шўртан"га қарши ўйинларда ротация сабабли очколар йўқотди. Агарда жамоа асосий таркиб билан ўйнаб, ғалаба қозонганида "Пахтакор"да ҳам чемпионлик учун имконият бўларди.

- Қўл остимда 20 нафар футболчи бор, шу сабабли катта ротация қилмагандим. Ҳа, ўшанда йўқотилган очколар бизга керак бўларди. Бироқ бу футбол, бу шунақа спорт. Қўл остимдаги барча футболчиларни асосий таркиб футболчилари деб ҳисоблайман.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика