RU

Последние новости

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  2 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  7 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Муроджон Зуҳуров: "Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак, пенальти бўлган" Новости

Муроджон Зуҳуров: "Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак, пенальти бўлган"

Суперлига 3-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган “Бунёдкор” дарвозабони Муроджон Зуҳуров ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб, жумладан, шундай деди:

- Ушбу учрашувнинг қийин кечишини билардик. Сабаби, жамоамиз ёш футболчилардан таркиб топган ва тажрибаси камроқ. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда айнан шу тажрибанинг камлиги боис, ўйинимиз қовушмади. Айниқса, жисмоний жиҳатдан озгина чарчаб қолдик. Аммо йигитлар ҳаракат қилишди. Натижада ғалаба қозондик ҳамда мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Ўйиндаги пенальтилар хусусида тўхталадиган бўлсам, бор нарсани бор дейиш керак. Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатдими, демак, пенальти бўлган. Йигитлар бироз концентрацияни йўқотиб қўйишди. Оқибатда кетма-кет тўп ўтказиб юбордик. Юқорида айтганимдек, тажрибасизлик ҳам озгина панд берди.

Иккинчи 11 метрли жарима зарбасини қайтарган вазиятимга келсак, ўша ҳолатда маҳоратимни намойиш этиш ва рақибни чалғитишга  ҳаракат қилдим ҳамда бунинг уддасидан чиқдим. Қайтган тўп унинг оёғига бориб тушганида ерда ётгандим, рақиб тўпни дарҳол тепмагани учун ҳимоячиларимиз менга ёрдамлашиб юборди ва тўпни эгаллаб олдим. Ғалабадан хурсандман!


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика