RU

Последние новости

07:56Суперлига. Бугун Наманганда супер тўқнашув бор  0 07:24Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги юришини бошлайди  3 01:46Сунъий интеллект "Олтин тўп" номзодларини ўзбек клублари либосларида тасвирлади  6 01:32Бундеслига. "Боруссия" Д ишончли ғалабага эришди  0 01:09Ўзбекистон термасининг Нидерландияга қарши ўйинолди машғулоти ГАЛЕРЕЯ  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" 90+9-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди  4 00:29Россия. Ашурматов антиқаҳрамонга айланган учрашувда "Рубин" ўз майдонида мағлуб бўлди  6 00:05Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"  13 23:47Жаҳон чемпионати олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  0 23:28Тожикистон термасининг Тошкентдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бундеслиганинг 3-тури старт олмоқда! "Боруссия" Д ўз майдонида дебютантни қабул қилади  0 22:51Виталий Левченко: "1 очкога муносиб эдик"  6 22:22"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди  5 22:06Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти”  4 21:58Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз"   14

Мурод Исмоилов: “Вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади” Новости

Мурод Исмоилов: “Вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади”

“Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.
Мурод Исмоилов (“Нефтчи” бош мураббийи): - Ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам оғир бўлиб ўтди. “Қизилқум” жамоаси Фарғонага яхши тайёргарлик билан келганлигини айтиб ўтишимиз керак. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Шогирдларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бизга вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади деб ўйлайман. Рақиб жамоа асосан қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилди.

- Бу ўйинда шогирдларимни айблай олмайман. Улар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугунги ўйинда 3 очко учун майдонга тушгандик. Афсус ғалаба қозона олмадик.

- Захирадан майдонга тушганлар ичида Смоляченко ва Фомин ўйинга киришиб кета олишмади. Зоҳид Абдуллаевда бир қанча имкониятлар булди. Лекин у ҳам имкониятлардан фойдалана олмади.

- Жамоамизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи уйинчи етишмаётгандек туюляпти. Мелзиддинов ҳам, Оника ҳам етакчилик ролини бажара олишмаяпти. Кейинги уйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика