RU

Последние новости

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Мурод Исмоилов: "Кетма-кет мағлубиятлар барибир футболчиларга ўз таъсирини ўтказяпти" Новости

Мурод Исмоилов: "Кетма-кет мағлубиятлар барибир футболчиларга ўз таъсирини ўтказяпти"

"Нефтчи" - "Олмалиқ" баҳсидан сўнг мезбонлар катта мураббий Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб берди.
"Олмалиқ" -  яхши жамоа. Бугун улар бизда яхши таассурот қолдиришди. Олмалиқликлар ҳимоя чизиғида тартибли ўйин намойиш этишди. Стандартларга ҳам кўп урғу беришди. Айнан ён чизиқдан тўп ташлаб берилган вазиятда бизнинг дарвозамизни ишғол этишди. Бевосита ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун йигитлар тўпни назорат қилиш борасида рақибдан устунликка эришишди. Дарвозаларга берилган зарбалар борасида ҳам шундай фикр билдириб ўтиш мумкин. Мазкур ўйинда кўпроқ ҳужумга эътибор қилдик. Лекин жисмоний тарафдан "Олмалиқ" футболчилари ўз устунликларини кўрсатишди. Ижобий томони, йигитлар мағлубият билан якунланаётган ўйин натижасини ўзгартиришга эришишди. Афсуски, ғалаба қозона олмадик. Энди навбатдаги баҳсларга эътибор қаратамиз.

Кетма-кет мағлубиятлар барибир футболчиларга ўз таъсирини ўтказяпти. Руҳий тарафдан уларга далда беришга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ кўп нарса уларнинг ўзларига боғлиқ. Биз яхши савиядаги футболчиларни йиққанмиз. Мен уларни маҳоратига шубҳа қилмайман. Айни пайтдаги энг муҳим вазифамиз футболчиларни ўзларига бўлган ишончини қайтаришдир, - деди Мурод Исмоилов


"Нефтчи" матбуот хизмати
Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика