Мурод Исмоилов: "Йигитлар "Насаф"га қарши ўйинни унутиб ғалабага эришишди"
27 авг 2013 18:20
Новости

Мурод Исмоилов: "Йигитлар "Насаф"га қарши ўйинни унутиб ғалабага эришишди"
"Гулистон" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мурод Исмоилов ўз фикрларини билдирди.
"Насаф"га қарши ўйиндан сўнг асосий вазифа йигитларнинг тикланишини ва руҳий ҳолатини яхшилаш эди. Шогирдларим билан гаплашиб олдик. Қисқа вақт бўлгани учун барибир руҳий жиҳатдан йигитлар оқсашди. Биринчи бўлимда яхши ўйнамадик. Аммо иккинчи бўлимда ўзларида ирода, куч топишга эришишди ва рақибни мағлуб эта олдик. Мухлислар олдида ва раҳбарият олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлди", деб гап бошлади Исмоилов.
- "Гулистон" ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Гулистон" бизга етарли ташвиш туғдиришди, биринчи бўлимда чиройли гол уришга эришишди. Жамоа яхши ўйнагани учун иккита гол урди.
- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамлар ҳақида жуда кўп гапириш мумкин, мана "Насаф"га қарши ўйинларда вазиятлар бўлди. Аммо ҳакамларни текширадиган, кузатадиган ташкилотлар бор, улар ҳақида гапиришни фойдаси йўқ.
Энвер Гафаров ёзиб олди

Комментарии