RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

МундиалГАЧА (2-сон). Смоллинг, Айю, Триппьерга қарши ўзимизнинг Каримов, Нагаев, Қувватовлар ёхуд Миср-2009 Жаҳон чемпионати Новости

МундиалГАЧА (2-сон). Смоллинг, Айю, Триппьерга қарши ўзимизнинг Каримов, Нагаев, Қувватовлар ёхуд Миср-2009 Жаҳон чемпионати

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги иштирокидан сўзловчи МундиалГАЧА рукнимиз давом этади.

2003 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг биз орада 6 йиллик пауза ушлашга мажбур бўлдик. 

МундиалГАЧА. 2003 йилги Жаҳон чемпионати ёхуд Маскерано ва Иньестага қарши ўзимизнинг Гейнрих, Иномов, Суюновлар

Мундиалгача қаҳрамонлик

Ниҳоят 2008 йилга келиб бизда умидли ва иқтидорларга бой яна янги авлод етишиб чиқди. Бу жамоа ўз таркибига 1989-1990-1991 йил туғилган футболчиларни қамраб олди. Уларни Аҳмад Убайдуллаев бир неча йил давомида тайёрлаб борди. Вилоятлардан футболчилар таклиф қилинди. Саудияда Арабистонида бўлиб ўтган U-19 Осиё чемпионатида финалгача борган вакилларимиз шу ёш тарихида иккинчи бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган эди. Миср чиптаси тикилган Хитой билан чорак финал учрашувида Мурод Холмуҳаммедовнинг пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлиги ёдингизда бўлса керак. Дониёр Усмоновнинг четлатиши, захира имкониятларимиз қолмагани сабаб аввал Ислом Тўхтахўжаев, лотореяда эса Мурод дарвозага туриб қаҳрамонлиги билан ёдда қолган. 

Бир ўйин тарихи. Усмонов четлатилган, Холмуҳаммедов дарвозабонга айланган, Ўзбекистонга мундиал йўлланмасини тақдим қилган учрашув


Чемпионлар билан бир гуруҳда

Учинчи саватчадан жой олган терма жамоамиз Гана, Уругвай, Англия билан   "D" гуруҳидан жой олди. Мусобақага вакилларимиз бир нечта жиддий йўқотиш билан етиб келганди. Улардан бири Фозил Мусаев. Бу ҳақида Аҳмад Убайдуллаев шундай дейди: "Бизга плеймейкер етишмаганди. Ўртадаги асосий ўйиничимиз Фозил Мусаев мусобақага кетишдан аввал жиддий жароҳат олди. Гана билан учрашувни яхши ўтказдик. Лекин барибир улар бироз кучлилик қилди",- дейди Аҳмад Убайдуллаев. 

Шерзодбек Каримов худди бугунги Аббос Файзуллаев сингари ёниб турган олов йиллари эди. Осиё чемпионатида Кореяга гол уриб финалга ҳам олиб чиқани эсингизда бўлса керак. Илк турда Ганага қарши Каримов ҳисобни очади. Кейинчалик 59-дақиқада Рансфорд Осеи, 74-дақиқада Доминик Адиях гол уриб 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритади. Кейинчалик Гана Мисрдаги мундиалда юришини муваффақиятли якунлаб, чемпион ҳам бўлган. Адиях 8та гол билан тўпурар ва мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида қайд этилгани қандай рақиблигига мисолдир. 

Гана - Ўзбекистон 2:1

26.09.2009. "Исмаилия" стадиони. 

Ҳакам: Алберто Ундиано (Испания), Фермин Мартинез (Испания), Хуан Юсте (Испания)

Голлар: Рансфорд Осеи 59, Доминик Адиях 74 - Шерзодбек Каримов 46

Иккинчи турда бизни яна бир кучли рақиб Уругвай кутаётган эди, дея оламиз. Ўша йилларда турли ёшдаги терма жамоаларимиз Лотин Америкаси вакилларига қарши кўп бор тўқнаш келишган, уларнинг барида рақибнинг йўли баланд келаверган. Биринчи турдаги рақиб Гана чемпионликни қўлга киритган бўлса, Уругвай нимчорак финалда қитъадоши Бразилияга мағлуб бўлган. 

Уругвай - Ўзбекистон 3:0

29.09.2009. "Исмаилия" стадиони 

Ҳакамлар: Роберто Росетти, Паоло Калчано, Стефано Айролди (Италия)

Голлар: Николас Лодеиро 27, Жонатан Урретавиская 61, Сантиаго Гарсия 82

Сўнгги турда рақиб - Англия. Ном жиҳатдан жарангдор, таркибида бир нечта юлдузлар бор. Лекин ўшанда ингилизлар мусобақадаги энг кучсизи эди. Уругвай (0:1) ва Гана (0:4) Англияни қийинчиликсиз мағлуб этган. Ўзбекистон билан ўйинда эса 88-дақиқада Нимели Чуаменининг голи мағлубиятдан қутқариб қолган. Айтганча, Нимелининг "Сурхон" футболчисига алоқаси борлигини айтиш мумкин. Унинг акаси Алекс "Манчестер Сити" академиясида шуғуллунган ва ҳатто Англия ёшлар терма жамоасида ўйнаган (дарҳақиқат, ҳозир термада ўйнаётган Киран Трипьер билан бирга). 2009 йилда Алекс Англия таркибида U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашган ва гуруҳда Ўзбекистон U-20 термасига рақиблик қилган.

Катта Нимели ўша ўйинда гол урган ва ўйин 1:1 ҳисобида якун топиб, Англия плеф-оффга чиқа олмаганди. 

Мазкур учрашувдан сўнг Англия томони Ўзбекистонга ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифи билан чиқади. Мазкур ходисани Суннатилла Мамадалиев шундай эслайди: "Ҳамма ўйинларда ижобий натижа қайд этмаган бўлсакда муносиб қаршилик кўрсата олганмиз. Англия билан 1:1 ўйнаганмиз. Кейинги йили Англия футбол раҳбарларининг шахсан ўзи бизни ўртоқлик учрашувига таклиф қилишган. Лондонда 0:2 ҳисобида енгилганмиз. Агарда, биз жаҳон чемпионатида ёмон ўйнаганмизда Англиядек давлатдан таклиф бўларимиди? Крис Смоллинг, Киеран Трипперларга қарши майдонга чиққанимизни унутмайман",- дейди собиқ футболчи. 


Ўзбекистон - Англия 1:1

03.10.2009. "Муборак" стадиони

Голлар: Иван Нагаев 76 - Алекс Чуамени-Нимели 87

НАГАЕВНИНГ ГОЛИНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Аҳмад Убайдуллаев шакллантираётган терма жамоани кейинчалик Вадим Абрамовга беришади. Абрамов эса бир вақтда ҳам миллий, ҳам олимпия термасида ишлаган. Якунда Лондон Олимпиадаси "қулоғини" ушлаб кетгани ҳамон унутилмайди. Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Қувватов, Фозил Мусаев, Санат Шихов, Жасур Ҳасанов, Шерзод Каримов, Мурод Холмуҳаммедов ўша терма жамоадан кейин ҳам катта футболда ўзларини йўқотиб қўйишмади. Жаҳон чемпионатидан сўнг айрим футболчиларимизга хориждан таклифлар бўлгани, Греция клублари қизиқишлари доирасига тушгани қулоғимизга чалинганди. 


Фото: "Спорт" канали ходими Даврон Кабулов мундиални ёритиш учун Мисрга келганди


Сайтимизнинг қадрдон дўсти ва устози, жаҳонгашта Ҳасан Пирмуҳаммедов. Ҳозирда унинг дунё кезиш вазифасини жияни Жаҳонгир Файзуллаев давом эттирмоқда. Ўйлайманки, у Аргентинага саёҳат учун кетмади ва чиройли фотолар билан хурсанд қилади. 


Устоз журналист ва таниқли шархловчи Давлат Турдиалиев


Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мураббийлар штаби. Улар орасида "Локомотив" устози ҳам бор

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика