RU

Последние новости

23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  0 23:45А Серия. "Кальяри" — "Фиорентина" (онлайн ҳисоб)  5 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  5 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  3 23:03Саудия Премьер-лигаси. "Ал Риёд" — "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  0 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  2 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади" Новости

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлади"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив" ҳақида фикрларингиз. Бизнинг клубга ўтиш жараёни қандай кечди?

- Авваламбор, барчангизни кириб келган янги йил билан табриклайман. Мавсум олдидан бир неча клублардан яхши таклифлар бўлганди. Барчасини кўриб чиқдим ва "Локомотив"нинг таклифини қабул қилдим. Бошқа клубларнинг раҳбарларига ҳам миннатдорлик билдираман.

- "Локомотив" сиз учун алоҳида чорлов бўла оладими?

- "Локомотив"нинг ўйинларини анча вақтдан буён кузатиб бораман. Сўнгги йиллардаги совринлар барчасидан далолат. Албатта, бу мен учун алоҳида чорлов бўла олади. Айтишим мумкинки, "Локомотив"га ўтиш - фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлишини кутяпман.

- Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони таркибида ўйнаш қанчалик даражада босим беради?

- Ўзбекистон чемпионатида барча жамоаларда босим бор. Албатта, мухлислар "Локомотив"дан доимо юқори натижаларни талаб қилади. Шу сабабли бу ернинг ҳам босими бор. Буни тезроқ енгиб ўтишга ҳаракат қиламан.

- "Локомотив"даги рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир жамоада рақобат юқори даражада бўлади. Барчамиз биламизки - рақобат футболчининг ўсишига сабаб бўлади. Бу доимо футболчининг фойдасига хизмат қилади.

- Ушбу мавсумда "Локомотив" таркибида ўзингизга қандай мақсад қўйгансиз?

- "Локомотив" билан юқори ўринларни қўлга киритишим керак. Клуб раҳбарияти футболчиларга қўйилаётган вазифалар ўзгартирмайди. Шу сабабли ушбу мавсумда юқори темпда ўйин кўрсатишни истайман.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика