Моуринью: "Нима бу ҳазилми?"
23 мая 2023 20:12
Новости
Моуринью: "Нима бу ҳазилми?"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью турнир жадвалида "Ювентус"дан 10 очко олиб ташлангани ҳақида гапирди.
"Нима бу ҳазилми? Мен учун бу ҳазилга ўхшамоқда. Биламан, ҳали олдинда иккита ўйин ўтказишимиз керак. Агарда бу гапни "Монца" ва "Болонья"га қарши ўйиндан олдин айтишганида, балки, биз бошқача йўл қилган бўлардик. "Ювентус"нинг очколар жамғараётгани ва еврокубоклар учун ҳаракат қилаётганини ҳисобга олиб, улар шундай қарор чиқаришди. Аллегри ва футболчилари учун қайғудаман. Аммо бу ҳолат чемпионатга кучли таъсир ўтказгани йўқ", - деди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус"дан 10 очко олиб ташланганидан кейин жамоа А Серия турнир жадвалида 7-ўринга тушиб қолди. "Бўрилар" эса туринликлардан бир очко кўп жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда.
Комментарии