RU

Последние новости

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  14 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Модрич: "Ҳар доим ҳам энг яхши жамоалар ғалаба қозона олмайди" Новости

Модрич: "Ҳар доим ҳам энг яхши жамоалар ғалаба қозона олмайди"

Теги :  Лука Модрич
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2018 финалида Франциядан учралган мағлубият (2:4) ҳақида фикр билдирди.

"Соврин кайфиятимни кўтаргани йўқ, чунки мағлуб бўлдик. Мен ғалабага интилган эдим. Омадимиз келмади деб ўйлайман. Жамоамиздаги ҳар бир футболчи шундай ўйласа керак. Бугун майдондаги энг яхши жамоа эдик. Аммо энг яхшилар ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмайди.

Иккинчи гол ўйиндаги ҳал қилувчи вазият бўлди. Ҳакам VAR тизимини қўллаганидан ҳайрон бўлдик. Биринчи голдан олдин у йўқ қоидабузарликни аниқлади. Францияликлар ҳисобни очди, аммо биз ажойиб ўйин кўрсатиб, гол урдик. Ҳакам эса пенальти белгилади. Бундай вазиятлар жамоани ўлдиради.

Тинимсиз камбэк қилишнинг иложи йўқ. Охиригача курашдик. Бугунги ўйинимиздан фахрланамиз. Афсуски, бу етарли бўлмади" - дейди Модрич.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика