RU

Последние новости

07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  0 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  1 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9

Миржалол Қосимов: "Эртага нима бўлишини Худо билади" Новости

Миржалол Қосимов: "Эртага нима бўлишини Худо билади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг КХДР (2:4) билан бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Миржалол Қосимов аэропортдан чиқиши билан уни суҳбатга тортдик.


"Учрашув бошланиши билан тезкор гол ўтказиб юбордик. Учта голни ҳам КХДР стандарт вазиятларидан урди. Иккита бурчак зарбаси ва битта аутданд сўнг гол қўйиб юбордик. Бундай воқеалар ривожини ҳеч ким кутмаган эди. Тезкор голлар барча режаларимизни бузиб юборди. Сунъий қопламали майдонда ўйнадик. Умуман бундай майдонда ўйнашимиз олдиндан маълум эди. Тўртинчи голни эса қарши ҳужумда уришди. Ҳужумга ўтиб кетганимизда улар тезкор қарши ҳужум орқали дарвозамизни ишғол этишди. Иккинчи таймда ҳужум қилдик, вазиятлар яратдик. Бироқ ҳисобдаги фарқни бутунлай йўққа чиқара олмадик. Футболчилар танаффусдан кейин ҳам қўл силташмади, ҳаракат қилишди. Лекин вазиятни ўзгартириш қийин эди. Ҳисоб йириклашиб кетганидан кейин тўхтаб қолмадик ва имкон қадар футболчилар ҳам ўйнашди ва иккита гол киритишга эришишди. Бунақанги ўйинларда бу каби оддий хатоларга йўл қўйиш керак эмас. Барча голларни ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. Ачинарлиси, жуда оддий вазиятларда қўпол хатоларга йўл қўйдик. Бу ўйинда ютқазишимиз керак эмасди. Бироқ футболчилар сунъий қопламали майдонда ўзлари истагандек ҳаракат қила олишмади. Ўйиндан бир кун олдин машғулот ўтказгандик, лекин футболчилар бунақа майдонда тезда мослашиб кета олишмайди", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Миржалол Қосимов.


- Бу учрашувда қайси футболчиларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлмади? Легионерлар терма жамоада ўз имконияти даражасида ўйнай олишмаяпти. Нестеров ҳам ўтказиб юборилган голларда хатога йўл қўйган экан...

- Барча футболчилар ҳаракат қилишди.Бу ўйиндаги мағлубиятда кимнидир айбламоқчи эмасман. Ҳаёт шундай. Ўйиндан сўнг уни эмас, буни қўйиш керак эди деган фикрлар бўлади. Игнатий Нестеровни тажрибасига суянган холда уни асосий таркибга киритгандим. Шу ерда хато қилдим. Элдор Суюновни асосий таркибга киритишим керак эди. Бу билан Нестеровни айбламоқчи эмасман. Лекин дарвозага тургандан кейин ишончни ҳам оқлаш керак. Баъзи вазиятларда жамоамизни Нестеров голдан қутқариши лозим эди. Нестеровни тажрибасига ишониб, футболчиларга далда бўлади деган маънода унга ишонч билдиргандим. Бу қарор ўзини оқламади.


- Бу мағлубият фаолиятингизга қандай таъсир қилади?

- Эртага нима бўлиши Худо билади. Нима бўлса ўшанда кўрамиз. Бугун нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Оддий вазиятлардаги хатолар, бир ўйинда керагидан ортиқ хатоларга йўл қўйдик. Сунъий қопламали майдон ҳам барибир таъсир кўрсатди. Одил Аҳмедовда имконият бўлди, Турсунов, Насимов гол уриши мумкин эди. Бироқ вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.


- Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқа оладими?

- Албатта чиқа оламиз. Бунга шубҳа йўқ. Филиппин ғалаба қозонганидан хабардормиз. Айтганимдек, Филиппин таркибида яхши футболчилар жамланишган. Уларга оддий рақибдек қарамаслик лозим. Ўзбекистон терма жамоаси бу гуруҳдан чиқади.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика