RU

Последние новости

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  1 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  15

Миржалол Қосимов: "Замонавий футболни туриб ўйнаб бўлмайди" Новости

Миржалол Қосимов: "Замонавий футболни туриб ўйнаб бўлмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




"Турнир жадвалининг юқори поғоналарини эгаллаб турган икки жамоа тўқнашди. Қолаверса "Пахтакор" яхши шаклланган жамоа. Икки, уч йилдан бери деярли бир хил таркиб билан ҳаракат қилиб келмоқда. Таркибида кучли ижрочилар бор. Менимча ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Қисқа вақт ичида дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ. Қўшиб берилган дақиқаларда яна гол ўтказиб, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Ҳақиқатдан ҳам чиройли ўйин бўлди. Айрим жароҳат олган футболчиларимиз ҳам борларини беришди. Сўнги 15 дақиқаликни ҳисобга олмаганда дуранг адолатли.

Футбол югуришдан иборат. Ҳозирги замонавий футболда туриб футбол ўйнаб бўлмайди. Бугунги кунда футболда биринчи ўринда турадиган нарса бу югуриш. Техника, фикрлаш ва бошқа нарсалар иккинчи, учинчи даражада. Ҳақиқтатдан ҳам ротатция ҳар бир ўйинда амалга оширмоқдамиз. Элгужа Григалашвили, Дилшод Жўраев жароҳат сабаб ёрдам бера олишмади. Сайдуллога рақобат сифатида Мурод Тошматовни ҳам ўйнатяпман. Бу биринчи маротаба эмас. Жамоада дарвозабонлардан ташқари яна 20та футболчи бор. Мавсум ҳали узоқ. Шунинг учун майдонга чиққан ҳар бир футболчи ўзини ҳиссасини қўшиши керак.



Хожимат Эркинов бизга "Пахтакор"дан ижара асосида ўтган. Бугун ўз жамоасига қарши тўп тепди. Ёш бўлишига қарамасдан иқтидорли ва маҳоратли футболчи. Элгужани ўрнига бошланғич таркибдан жой олди. Ўзидан ёмон таассурот қолдирмаяпти. Биринчи турда ҳам, "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам захирадан майдонга тушиб кучайтирди. Ўсишдан тўхтаб қолиши керак эмас. Келажаги бор.

Биринчи голни ўтказиб юборганидан кейин футболчилар ўзига келгунича иккинчи голни ўтказиб бордик. Бу борада кўрсатмалар бердим. Дарвозамизга ёпишмасликка, иложи борича тўпни узоқроқда ушлашга ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиргандим. Ҳисобни ушлаб қолишни ўйладик. Истаймизми йўқми бунда хатолар келиб чиқади. "Пахтакор"ни "Сурхон" билан ўйинини кўриб ўрганиб чиққанимизда ҳам бир дақиқа ичида иккита гол уришганини кўргандик. Бу ҳам футболнинг бир қисми",- дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика