RU

Последние новости

15:40Маркиньос биринчи марта EЧЛда ғолиб чиқди ва элит рўйхатдан жой олди. Унда атиги 15 футболчи бор.  0 15:15Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди  2 14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  5 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  7 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   2 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  8 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  3 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  16 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  6 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ" Новости

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - АГМК (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Дербига хос қизиқарли ўйин бўлди. Бугун омад "Металлург"га кулиб боқди. Чунки биринчи таймда ҳам, гол ўтказгандан кейин ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин гол бир кирмаса қийин экан. "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мен бугунги ўйиндаги жамоамнинг ҳаракатидан уяладиган жойим йўқ. Уларнинг кўрсатган ўйинидан хурсандман. Улар баҳс сўнггига қадар охирагача курашишди. Футболда ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён юради. Кийиниш хонасида ҳам йигитларга бугунги футбол учун миннатдорчилик билдириб қўйдим. Чунки уяладиган ўйин қилишгани йўқ. Футболда ёзилмаган қоида бор: сен урмасанг, сенга уришади. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Суҳроб Султонов ва Сайдулло Раҳматов коронавирус чиққани туфайли бугунги ўйинда нафақат майдонда, балки қайдномадан ҳам ўрин олишмади. Улар изоляция қилинган. АГМКда ярим жамоадан кўпроғи мазкур касалликдан ўтиб бўлишди.

Ҳужумчиларнинг самарадорлиги пастлиги? Учта ҳужумчига 4та гол? Бу албатта кам. Биз имкон қадар учала ҳужумчимиз хизматидан фойдаланяпмиз. Бугун ҳам уларда гол уриш учун имконият пайдо бўлганди. Ишлаяпмиз. Албатта ҳужумчиларнинг голли кўрсаткичи паст.

Ҳожимат Эркиновнинг кетиши? Бизда Ҳожимат Эркинов ижарада асосида ўйнарди. "Пахтакор" клуби уни ортга қайтарди. Унинг йўқлиги жамоамиз ўйинига катта таъсир қилди, демаган бўлардим. Албатта бизда яхши ўйнаб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди. Иқтидорли футболчи. "Пахтакор" ОЧЛ учун Эркиновни ортга қайтарди. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Пахтакор"га ва Ҳожимат Эркиновга индинга рестарт оладиган ОЧЛда омад тилайман", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Миржалол Қосимов.


Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика