RU

Последние новости

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  4 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:3 (матнли трансляция)  16 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  18 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Миржалол Қосимов: "Эктор Купер? Менимча, ЎФА раҳбарияти барчасини тарозига қўйиб қарор чиқаради" Новости

Миржалол Қосимов: "Эктор Купер? Менимча, ЎФА раҳбарияти барчасини тарозига қўйиб қарор чиқаради"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоасига келиши кутилаётган аргентиналик мутахассис Эктор Купер ҳақидаги берилган саволга жавоб берди.

- "Эктор Купер? Мен бу вазиятни баҳолай олмайман. Бу масалани ҳал этадиган ва якуний қарорни қабул қиладиган ЎФА раҳбарияти бор. Менимча, улар барчасини тарозига қўйиб қарор чиқаришади. Ҳали Купер терма жамоамизга расман келгани йўқ. Шу боисдан тўйдан олдин ноғора чалмаган маъқул", деди Миржалол Қосимов.

ЎФА раҳбарияти терма жамоага мураббий тайинлаётганда ёки номзодларни кўриш жараёнида яқиндагина ташкил этилган мураббийлар кенгашидан (ЎФА эълон қилган МТЖ мураббийлар кенгашидан Шота Арвеладзе ("Пахтакор"), Рўзиқул Бердиев ("Насаф"), Миржалол Қосимов ("Бунёдкор") - "CA") тавсия ёки маслаҳатлар олдими, дейилган саволга "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидагича жавоб берди:

- Мендан ҳеч ким маслаҳат сўрагани йўқ. Авваламбор хориждан мураббий келишини журналистлар кўп сўрашди, матбуотда бонг урилди. Марҳамат, мана терма жамоага четдан мураббий келяпти. Биз эса терма жамоамизга қўлимиздан келганича ёрдам беришга доим тайёрмиз.

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика