Миржалол Қосимов: "Чемпионат узоқ давом этади, 10 футболчи билан бутун мавсумни ўтказиш оғир"
		
		27 июн 2020 22:13
        Новости	
	 
				 
				Миржалол Қосимов: "Чемпионат узоқ давом этади, 10 футболчи билан бутун мавсумни ўтказиш оғир"
"Барча журналистларни касб байрамлари билан табриклайман. Улар орқали янгиликларни кузатиб борамиз. Ишларига ривож, соғлиқ тилайман ва ўйлаган ниятларига етиб юришсин", - дейди Миржалол Қосимов.
- Бугун таркибда ротатция жуда кўп бўлди. Бунга тақвимнинг зичилиги сабабми?
- "Машъал"ни ўрганиб чиққанимизда сафарда иккинчи рақам остида ўйнашларини тахмин қилгандик. Жамоадан келиб чиқиб, иссиқ ҳавога қараб, тақвимга ҳам қараб ротатция қилинди. Чемпионат узоқ давом этади, 10 футболчи билан бутун мавсумни ўтказиш оғир. Бундай жамоаларга қарши ўйинларда ҳимояни ёриб ўтиш учун катта куч керак бўлади. Бугунги қароримиз ўзини оқлади деб ўйлайман.
Рақиб беш нафар ҳимоячи билан ўйнади, ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Йигитлар биринчи таймда шижоат билан ҳаракат қилишди. Футболчиларим тезроқ гол уришга интилишди ва бироз шошилишди.
- Рестартдан кейин АГМК учала ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўғри барчасида 3 очко олдинглар, аммо кам гол уриш қайсидир ўйинда панд бериб қўймасмикин?
- Бу футбол. Олдиндан билиб бўлмайди. Қайсидир йил Италия терма жамоаси гуруҳ босқичида учта дуранг ўйнаб гуруҳдан чиққанди. Биз ҳам кўп гол уришни истаймиз, вазиятлар бор, улардан фойдаланишни ўстиришимиз керак. Мана яқинда "Сочи" "Ростов"га 10та гол урди, аммо уларга ҳам 3 очко берилди-ку.
- Жамоа асосий футболчиларидан бири Элгужа Григалашвили бугун майдонга туша олмади. Унинг жароҳати қай даражада жиддий?
- Белгида кичик жароҳати бор. Ҳозирда даволанмоқда.
- "Насаф" билан ўйинда майдонга қайтиши мумкинми?
- Менимча қийин.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии