RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Миржалол Қосимов: "Аниқ зарбалар кам? Унда тўпни ёки футболчини ўзгартириш керак" Новости

Миржалол Қосимов: "Аниқ зарбалар кам? Унда тўпни ёки футболчини ўзгартириш керак"

Coca-Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган АГМК - Насаф (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Бугун муҳим учрашув эди. Футбол шуниси билан қизиқ, лекин мухлислар жанговор ўйин томоша қилишди деб ўйлайман. Ҳакамнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги чалингунича ўйнаш керак. Сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. "Насаф" ҳақли равишда дурангга эришди деб ўйлайман. 

- Футболчилар иккинчи бўлимда кўпроқ узоқдан зарба беришди...

- Иккинчи бўлимда узоқдан зарбалар кўпайиб кетди, менга ҳам шундай кўринди. Бундан ташқари бизда хавфли ҳужумлар ҳам бўлди. Очилиш керак эди ва бундан унумли фойдаланиш лозим эди. "Насаф" ютқазиб турганда олдинга ташланди, биз бундан унумли фойдаланишимиз зарур эди. Ақлни ишлатиб футбол ўйнайдиган вақтда футболчиларимиз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишмади. Иккинчи голни урганимизда ўйин бошқача тус олган бўларди. Хориж футболида қўшимча дақиқаларда киритилган голлар кўп. Ҳаёт давом давом этади, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. 

- Рўзиқул Бердиев дуранг натижани жамоаси учун қониқарли баҳолади. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? 

- Қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбориш биз учун аламли. "Насаф" охиригача ўйнаб гол урди, очкога эга бўлди, бу улар учун яхши натижа.

- Охирги 3 та ўйин дуранг натижа билан якунланди. Жамоада аниқ зарбалар сони камдек кўринмоқда, бу нима билан боғлиқ?

- Аниқ зарбалар кам? Унда тўпни ёки футболчини ўзгартириш керак (кулади). Бизни олдинда "Нефтчи"га қарши кубок учрашуви кутиб турибди. Бизда ротациялар ҳар доим бўлган. Бугун ҳам таркибда ўзгаришларга қўл урдик.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика