Миланнинг икки гранд жамоасига эронлик ҳужумчи керак
18 июл 2023 09:15
Новости
Миланнинг икки гранд жамоасига эронлик ҳужумчи керак
«Порту» ҳужумчиси Мехди Тареми фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, эронлик ҳужумчига «Милан» ва «Интер» қизиқиш билдирмоқда. Португал клуби жамоа тўпурари учун 30 млн евро сўраётган бўлса-да, 25 млн евро ва қўшимча бонус эвазига Тареми билан хайрлашиши мумкин. Мехдининг агенти Жорже Мендеш саналади.
Мехди Тареми ўтган мавсум жами 50 ўйинда 31та гол ва 10та ассистга муаллифлик қилган.
Комментарии