"Милан" Зиешнинг вакиллари билан алоқага чиқди. Хавбек "Челси"дан кетмоқчи
25 июн 2022 10:21
Новости
"Милан" Зиешнинг вакиллари билан алоқага чиқди. Хавбек "Челси"дан кетмоқчи
Ярим ҳимоячи Хаким Зиеш ёзда "Челси"дан кетиши мумкин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, хавбекка "Милан" қизиқиш билдирмоқда ва "россонери" 29 ёшли марокашликнинг вакиллари билан алоқага чиқди.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, Зиеш жамоасини ўзгартиришни хоҳламоқда ва Италия чемпионлари сафига ўтишни муҳокама қилишга тайёр. Муаммолардан бири унинг маоши бўлиши мумкин – футболчи ҳозирда йилига 5 млн фунт атрофида маош олади.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии