RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Милан Митрович: “Жиззах ва жиззахлик мухлислар менга жуда ёқди” Новости

Милан Митрович: “Жиззах ва жиззахлик мухлислар менга жуда ёқди”

Куни кеча Суперлиганинг қолдирилган 14-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро” ни қабул қилди. Қизиқарли ва шиддатли баҳсда “Сўғдиёна” рақибларни йирик ҳисобда таслим этди.

Трансфер ойнасида жамоамиз таркибига келиб қўшилган Сербиялик дарвозабон Милан Митрович ўз ўйини билан мухлислар кўнглидан жой олиб бормоқда. "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг Милан Митрович билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Милан, аввало Ўзбекистонга хуш келибсиз. Жамоамиз таркибида 2 та ўйин ўтказдингиз. Таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Катта раҳмат. Жамоага келганимдан хурсандман. Бу ерда мени жуда илиқ кутиб олишди. Муҳит эса аъло даражада. Ҳар бир машғулотда боримизни бериб меҳнат қилаяпмиз. Ўйинларга келадиган бўлсак, “Металлург”га қарши баҳсда тасодифан мағлуб бўлдик. Улар биргина имкониятдан фойдаланиб гол урди биз эса ўйин охиригача ҳисобни тенглаштиролмадик. Афсус… Кечаги ўйиндан эса кўнглим тўлди. Жуда керакли 3 очкони қўлга киритдик.

“Сўғдиёна”  ўз сўзини кўп айтади ишонаман. Биз кўпчилигимиз ҳали жамоада янгимиз. Шунинг учун ҳам ҳали бир биримизни озроқ тушуниш қийин бўлаяпти. Лекин биз ҳар бир машғулотда меҳнат қилаяпмиз. Мураббийларимиз бизни фақат олға ундамоқда. Ишонаман, жамоа билан бир оила бўлиб ўз билимимизни ва кучимизни кўрсатамиз. Жамоадошларимдан миннатдорман. Бир неча кундан бери Жиззахда  бўлсам-да, ўзимни бегонадек ҳис қилмаяпман. Ҳамма қўллаб-қувватламоқда. Шу сабабли муҳитга  мослашишим қийин бўлмапти. “Сўғдиёна” ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

- Кечаги ўйинда мухлислар жамоани ажойиб қўллаб-қувватлади. Уларга қандай тилакларингиз бор?
- Жиззахлик мухлислар менга жуда ёқди. Ҳақақатда ажойиб муҳит бўлди. Бунақасини камдан кам курганман. Айниқса мағлубиятлан сўнг улар бизни фақат қўллаб-қувватлади. Оғир кунимизда ёнимизда бўлди ва бизни олға ундади. Биз эса жавобан уларга ғалабани тақдим этдик. Ғалаба мухлисларники. Барчага раҳмат. Биз ишлашда давом этамиз - дейди Милан Митрович. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика