RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Микаэль Секейра: "Футболчиларга ўйин услубимни тўлиқлигича сингдириб бўлмадим" Новости

Микаэль Секейра: "Футболчиларга ўйин услубимни тўлиқлигича сингдириб бўлмадим"

Суперлиганинг 18-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра иштирок этди.





- Биринчи бўлимда жуда ҳам зўр ўйин намойиш қилдик, фақатгина гол етишмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқалигида ҳам зўр ўйин кўрсатдик. Адолатли ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. Йигитлар ғалаба учун қаттиқ ҳаракат қилишди. Бу ғалаба жамоада ишлаётган барчаники.

- Сўнгги уч йилда "Локомотив"да фақатгина ушбу мавсумда мазмунли ўйин кўряпмиз. Сиз ўз ўйин услубингизни тўлиқлигича сингдириб бўлдингизми?
- Футболчилар кўп нарсаларни ўрганишди. Ҳали улар ўсиш жараёнида. Ҳа, бошида қийналдик. Машғулотларда футболчиларнинг ўйин давомида вазиятларга қараб қайси позицияларда ўйнаши уқтириб борилади. Бу нарса ўз самарасини бермоқда.

- Азиз Амонов кўп гол урмоқда. Бунинг сабаби марказий ҳужумга кўчирилганими ёки мураббий кўрсатмасими?
- Футболчиларга индивидуал сифат беришни ёмон кўраман. Жамоа умумий кўринишда ўсишга эришмоқда. Азиз ҳам жамоадаги бошқа футболчилар каби ўсмоқда. Шу сабабли у терма жамоага чақирилди. Кўплаб футболчиларда ўсишни кўряпмиз. Бугун Игорь Чикризов ҳам майдонга тушди.

- "Сурхон" бош мураббийи Жасур Жалолиддиновни футболдан бошқа ишларга чалғиётгани сабабли жисмоний ҳолати яхши эмаслигини айтди. Бу ҳақида нима дейсиз?
- Ҳар бир футболчи бир хилда ишлаши керак. Кимнинг тайёргарлиги яхши бўлса, ўшалар ўйинни асосий таркибда бошлайди.

- Жамоада ўсиш катта. Умумий фикрлаш юқори даражада. Бироқ вазиятларни якунлашда негадир футболчиларнинг маҳорати етишмаяпти.
- Фикрингизга қўшиламан. Биринчи бўлимда бундай вазиятлар кўп бўлди. Иккинчи бўлимда эса тушунтиришлар берилди ва вазиятлардан фойдаландик.

- Жамоада Жасур Жалолиддинов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовда фикрлаш юқори даражада. Буни ўстириш керак.
- Тавсия учун раҳмат. Бу борада ишлаймиз.

- Одатда биз Марат Бикмаевнинг захирадан майдонга тушишини кўрардик. Бу сафар Игорь Чикризов майдонга туширилди. Игорнинг тайёргарлиги Маратдан яхшироқми?
- Барча футболчилар 100 фоизга тайёр эди. Шунчаки мен Игорга имкон бердим ва унинг ўзини кўрсатишини истадим. Шу сабабли ҳар бир футболчи ўйинга тайёр туриши керак.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика