Месси: “Менинг жароҳатим ўтмишда қолганидан хурсандман”
26 июл 2013 17:13
Новости
Месси: “Менинг жароҳатим ўтмишда қолганидан хурсандман”
Лео Месси мавсум олди тайёргарлик жараёнида “Бавария”га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида 45 дақиқа ҳаракат қилди.
“Менинг жароҳатим ўтмишда қолганидан хурсандман. Мен тўлиқ соғайдим ва мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман”, - дейди Лео. Сўнгра аргентиналик футболчи Тито Виланова ҳақида гапириб ўтди: “Биз бундай бўлганидан жуда хафамиз, лекин жамоамиз кучли. Биз олдинга ҳаракатланишимиз шарт”.
Алексис Санчес ҳам янги мураббий ҳақида гапиришга қарши эмас: “У билан учрашишни жуда ҳам хоҳлаяпман. У Чилида катта ҳурматга эга”. У ҳам худди Месси каби янги мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутаётганини кўрсатди: “Мен ҳақиқатдан Неймар, Месси, Иньеста ва бошқалар билан ўйнашим мумкинлигини сабрсизлик билан кутяпман. Қандай ажойиб жамоа!”
Марк Бартра
“Бу жуда қийин ўйин бўлди. “Бавария” жуда яхши формага чиқиб олган, худди биздек. Бу аниқ. Мен ҳам Мартино билан ишлашни сабрсизлик билан кутяпман. Мен 100% ишлашда давом этишим керак. Мураббий ким бўлишидан қатъий назар асосий таркиб учун курашда ғолиб бўлишим керак”.
Хосе Пинто
“Биз мавсум олди тайёргарлик жараёнидаги биринчи ўйинимизни якунладик. Биз яхши натижага эриша олмадик, лекин бу ўйин формамизни тиклаб олишимизга ва ўйинимизни кучайтиришга ёрдам берди”.
Сержи Гомес
“Алянс Арена”даги ўйин бу тажриба бўлди. Бу яхши натижа эмас, лекин яхшигина тажриба”.
barsamania.com сайтидан Жавлонбек Юсупов таржимаси

Комментарии