Месси кетадиган бўлса "Барселона" Холанд билан шартнома имзолашга эътибор қаратади
28 мар 2021 13:23
Новости
Месси кетадиган бўлса "Барселона" Холанд билан шартнома имзолашга эътибор қаратади
Дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Барселона" қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
"AS" хабарига кўра, Каталония клуби Лео Мессининг кетиш ёки қолиш қарорини кутмоқда. Агарда аргентиналик футболчи жамоани тарк этишни истаса, норвегиялик футболчи билан шартнома имзолаш учун бор куч ташланади.
Қайд этилишича, Мессининг жамоадан кетиши яқин кунлар ичида ҳал бўлади. "Барселона"нинг янги президенти Жоан Лапорта футболчи билан учрашиб, гаплашиб олишни истамоқда.
Комментарии