RU

Последние новости

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  6 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Менга Баджо бир жаҳон-у менга... Новости

Менга Баджо бир жаҳон-у менга...

Бугун саҳарлик учун уйғонарканман кўнглим яна хира тортди.

Қаторасига 4-янги кунни газсиз, электрсиз қаршилаяпмиз. Бугун ҳам (онлайн) дарсларни ўтказиб юборадиган кўринаман...

Вақт кечга яқинлашди. XXI асрнинг 20-йили ўтиб борар паллада 89 соат мобайнида электр токи хизматидан фойдаланмасликни ўзим учун жасорат санаяпман. 

Тўғри-да, ХХ аср ҳавосидан бир сония ҳам нафас олмаган мен ва тенгдошларим учун бу қўрқинчли тушга ўхшайди...

Ниҳоят, чироқ ёнди! Сўнгги кунлардаги янгиликларни ўқиб бўлгач сайтимиз кузатувчиларидан бири билан суҳбат қуришга тўғри келиб қолди. Суҳбат мавзуси ўзингизга аён: яна футбол. 

1990-1994 йилги мундиаллар, Италия терма жамоаси, Массаро-Баджо-Зола триоси, Виалли ва Манчинига нисбатан ноҳақлик, адолат тополмаган "Скуадра адзурра"...

Ўрта ёшлардаги суҳбатдошим итальян футболининг ўзига хос жозибаси-ю Баджонинг бетакрор ҳаракатлари ҳақида тўлқинланиб гапиряпти. Лекин бу менга заррача таъсир қилмайди. Эртакка ўхшайди. Унинг ўйинини кўрмаганман, видеолавҳалардаги ҳаракатлари эса ажаблантиролмаган.

Мен учун Роберто Баджо ким?

Беўхшов соч турмакли, нари борса Кака даражасига чиқа олган, бир ғалати амаки-да. Италияни елкасида кўтариб финалга олиб чиққан дейишади. Хўп, сиз айтганча бўла қолсин. Модрич. Ундан юқориси эмас. Аслида, Лукани Баджога тенглаштириш ҳам осон бўлмайди мен учун. Баджонинг ҳисобида атиги 5та (!) трофей бор, холос. Хорват эса...

"Мовий гвардия" учун борини берган форвард ўйлаганимдан буюкроқ бўлиши мумкин. Лекин мен фақат кўрганимга ишона оламан.

Кечир, Баджо! 10 йил муқаддам "Милан"да ярқ этиб порлаган Стефан Эл-Шааравининг 2020 йил "Олтин тўп"ни ютишини тахмин қилган авлод вакилиман, начора.

Бизнинг асримизда бутун борлиқ ўзгарди, тараққиёт сари юз бурди. Бизнинг замонда футбол ҳам такомиллашди. Энди Италия Коста-Рика ва Уругвайга плей-офф, шведларга мундиал чипталарини ютқазиб қўйиши мумкин. 

Ҳозир ҳаммаси ўзгача. XXI асрда Баджо, Пеле, Платини, Марадона ёки Красницкийлар бўлмайди. Янги асрнинг янги номлари, янги юлдузлари, тамомила янгича қоидалари бор. Фақат...

Фақат баъзи нарсаларгина Баджо замонидан буён ўзгаришсиз қолиб келяпти: (сабаби масъулларнинг виждонига ҳавола) газ, электр, интернет...

Фахриддин Рўзиев

Ғиждувон, 01.05.2020

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика