"Мен ўз юртимнинг аскариман ва нимани буюришса шуни бажараман" - Карим Багери терма жамоада ишлайди
08 мар 2020 12:04
Новости
"Мен ўз юртимнинг аскариман ва нимани буюришса шуни бажараман" - Карим Багери терма жамоада ишлайди
Эрон терма жамоасига янги бош мураббий этиб Драган Скочич тайинланганидан хабарингиз бор.
Ҳозирда бу мураббий ўз штабини йиғиш билан банд. Маълумотларга кўра, афсонавий футболчилардан бири Карим Багери терма жамоада хорватиялик мураббийга кўмак беради. Багери шунингдек "Персеполис"даги ишини ҳам давом эттиради.
"Терма жамоада ишлаш мен учун катта шараф. Мен ўз юртимнинг аскариман ва нимани буюришса шуни бажараман. Ҳаммамиз битта мақсад йўлида ишлаймиз, яъни жаҳон чемпионатига чиқиш", - дейди 1998 йилги жаҳон чемпионатида қатнашган собиқ футболчи.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии