Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас
12 дек 2025 10:45
Новости
Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас
"Ал Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема ЖЧ-2026да Франция термаси таркибида ўйнашга қарши эмас.
"Ким Жаҳон чемпионатида ўйнашни истамас экан? Барча футболчи буни хоҳлайди.
Футбол ва мусобақалашишни яхши кўраман. Шу сабабли Франция термаси билан Жаҳон чемпионатига бориш имконияти туғилса, мен рад жавобини бераман десам, ёлғончига чиқиб қоламан. Агарда мени чақиришса, ўйнайман. Менда ҳали ҳам амбициялар юқори.
Футболни, ғалабаларни, совринлар ютишни севаман. Бу мен учун энг муҳими. Ҳозир мен жамоам биланман. Термага чақиришса, ўйнашга тайёрман. Бу мендан талаб қилинадиган ягона нарса", - деди Бензема.
Бензема терма жамоадоши Матье Вальбуэна билан бўлган можародан кейин 2015 йилда термадан четлатилганди. 2021 йилда у миллий жамоага чақирув олди. 2022 йилда эса Карим термадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии