Оскар футболчилик фаолиятини якунлади
13 дек 2025 00:16
Новости
Оскар футболчилик фаолиятини якунлади
"Челси", "Сан-Паулу" каби жамоаларнинг собиқ футболчиси Оскар "бутсаларини михга илишга" қарор қилди.
ESPN маълумотига кўра, футболчи дўстлари ва яқинларига соғлиги сабабли футбол ўйнамаслиги кераклигини айтган.
Оскар 11 ноябрь куни "Сан-Паулу"нинг йиғини доирасида клуб машғулот марказида машғулот пайтида ҳушидан кетиб қолган ва 5 кун давомида шифохонада ётганди.
Ўшанда Оскарга қон босими ва юрак уриш тезлигининг пасайиши натижасида қисқа муддатли ҳушдан кетиш, яъни вазовагал сенкоп ташхиси қўйилди.
Яқин вақтларда клуб раҳбарияти ва Оскар ўртасида учрашув бўлади. Унда Оскарга мураббийлар штабидан иш таклиф қилиниши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии
lekin bungacha Germaniya Braziliya darvozasiga 7 gol urib boʻlgandi ...2014 JCH