RU

Последние новости

18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  17 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  8

Мбаппе Неймар ва Мессига умуман ассистентлик қилмаяпти. Лео ва Неймарда эса топ-боғлам: бир-бирига ва Килианга пас беради Новости

Мбаппе Неймар ва Мессига умуман ассистентлик қилмаяпти. Лео ва Неймарда эса топ-боғлам: бир-бирига ва Килианга пас беради

Ҳозирча МСН эмас.

Ушбу мавсум ПСЖнинг юлдузли триоси атрофида катта шов-шув бўлди — уларнинг барчаси Мбаппе билан боғлиқ: баъзида пенальти сабаб Неймар билан тортишади, баъзида унга эмас, Мессига пас беришганда шунчаки ўйнашни тўхтатади.


Яна бир ёрқин далил: Мбаппе ҳужумдаги шерикларига шунчаки ассистлар қилмайди. Месси ва Неймар Килиан учун барча мусобақаларда 8та голни ташкиллаштиришган (яна 5та бир-бирига), аммо тизимнинг тескари тарафга ишламаяпти.



Ҳозирча муаммони ечишнинг уддасидан чиқилгани йўқ — буни Кристоф Гальтьенинг ҳаракатлари яққол кўрсатади. Унинг 9 сентябрдаги интервьюсидан сўзлар: "Ней ва Килиан бир-бирини жуда яхши тушунади. Мен жавобдан қочмайман. Улар биргаликда машғулотлар олиб боришади, тез-тез биргаликда қизиқ машқларини қилишади ҳам. Ишонаманки, Килиан Неймарга кўпроқ ҳал қилувчи паслар беради — Ней ҳам Мбаппе учун шундай қилишга қодир бўлганидек.


13 сентябрда эса Goal'дан инсайд чиқди — Неймар ва Мбаппе ўртасидаги можаро ҳал этилмади. Гальтье шунчаки улардан буни оммавий тарзда кўрсатмасликни сўради. Бразилияликни ҳалигача Килианнинг ўзини ўйлаши ёқмаяпти. "Ювентус" билан ўйиндаги ҳолатдан сўнг бундай бўлгани ҳайратланарли эмас.


Мбаппе жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвозанинг ўткир бурчаги томон зарба берди, гарчи қанотдан Неймар ёриб кириб бўлган бўлса ҳам. Килиан эса ҳатто аниқ зарба ҳам бера олмади.



Нейнинг реакцияси тушунарли.



Шуниси маълумки, ҳозирча ПСЖда Мбаппедан ҳеч ким ассист қабул қилиб олмади — Лига 1даги 7та ўйин ва иккита Чемпионлар Лигаси баҳсида. Шу билан бирга, Месси ва Неймар чемпионатда 7тадан ассист қайд этишди (топ-5 лигаларидаги энг яхши кўрсаткич) ва биттадан ЧЛда (Ней — "Юве"га қарши, Месси эса "Маккаби"га қарши ўйинда).


Барчасини янги шартнома "бузиб юборгандек" — сабаби Мбаппе ўтган мавсум ҳужумда шериклари билан фаол "мулоқот" қилган. Ҳар икки мавсумдаги статистика жуда яхши (жорий мавсум Килиан ҳали ассист қайд этмади): француз Месси ва Неймарга улар бир-бирига берганидан кўпроқ пас берган.



ПСЖнинг ҳужумкор чизиғи тез-тез янги МСН дейилади, аммо Месси — Суарес — Неймар боғламида ҳеч ким қизғанчиқ эмасди.



Ассистлар сони бўйича ҳам ММН оқсамоқда.



Гарчи жорий мавсумни учликнинг барчаси яхши бошлаган бўлса ҳам.



ММНда статистикани тенглаштириш ва "Барселона"даги алоқага етиш учун ёзгача вақт бор (Мессининг ПСЖ билан шартномаси 2023 йилда якунига етади). Аммо, бунинг учун Мбаппе ҳам пас бериши керак.



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика