RU

Последние новости

23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  0 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  6 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  84 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  13 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  5

Мавсум бошини ўтказиб юборган Азар Бельгия термасига чақирилди, Наингголан эса йўқ. Раджа термадаги фаолиятини якунлаши мумкин Новости

Мавсум бошини ўтказиб юборган Азар Бельгия термасига чақирилди, Наингголан эса йўқ. Раджа термадаги фаолиятини якунлаши мумкин

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоанинг ЖЧ-2018 саралаши доирасида яқин орада ўтказадиган ўйинларига таркибини эълон қилди.

Унга кўра, жароҳат сабаб мавсум бошини ўтказиб юборган "Челси" хавбеки Эден Азар мураббийдан чақирув олган. "Рома" ярим ҳимоячиси Раджа Наингголан эса таркибга киритилмади. "nieuwsblad.be" сайтининг маълумотига кўра, 29 ёшли Наингголан мураббий билан ёмон муносабатлари сабаб терма жамоадаги фаолиятини тугатиши мумкин.

Р.Мартинеснинг ўзи эса вазиятга шундай изоҳ берди: "Бу жазолаш эмас, мен шунчаки бошқа ўйинчиларни танладим".

Бельгия терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа (Челси, Англия), Симон Миньоле (Ливерпуль, Англия), Матц Зельс (Андерлехт), Кун Кастельс (Вольфсбург, Германия)

Ҳимоячилар: Тоби Альдервейрельд, Ян Вертонген (иккиси — Тоттенхэм, Англия), Лоран Симан (Монреаль Импакт, Канада), Леандер Дендонкер (Андерлехт, Бельгия), Венсан Компани (Манчестер Сити, Англия), Томас Менье (ПСЖ, Франция), Томас Вермален (Барселона, Испания), Жордан Лукаку (Лацио, Италия)

Ярим ҳимоячилар: Носир Шадли (Вест Бромвич, Англия), Кевин де Брюйне (Манчестер Сити, Англия), Стивен Дефур (Бернли, Англия), Маруан Феллайни (Манчестер Юнайтед, Англия), Юри Тилеманс (Монако, Франция), Аксель Витцель (Тяньцзинь Цюаньцзянь, Хитой), Торган Азар (Боруссия М, Германия), Янник Феррейра-Карраско (Атлетико, Испания), Эден Азар (Челси, Англия)

Ҳужумчилар: Ромелу Лукаку (Манчестер Юнайтед, Англия), Дивок Ориги (Ливерпуль, Англия), Миши Батшуайи (Челси, Англия), Кевин Миральяс (Эвертон, Англия), Дрис Мертенс (Наполи, Италия), Кристиан Бентеке (Кристал Пэлас, Англия).




Бельгияликлар 31 августда ўз майдонларида Гибралтар билан ўйнашса, 3 сентябрь санасида сафарда Греция билан беллашади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика