RU

Последние новости

00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  5 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  233 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  8 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  18 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3

Маурицио Сарри: "Локомотив" кутганимиздан яхшироқ ўйнамоқда" Новости

Маурицио Сарри: "Локомотив" кутганимиздан яхшироқ ўйнамоқда"

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри "Локомотив"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

"Жорий мавсум яхши ўйин намойиш этаётган жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Улар ички чемпионатларда етакчилиқ қилишмоқда ва Чемпионлар лигасида яхши ўринни банд этишган. "Локомотив" кутганимиздан анча кучлироқ. 

Бу "Байер"га қарши ўйиндаги каби оддий баҳс бўлмайди. Бу ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилаётган ажойиб жамоа. Бундан ташқари, улар қарши ҳужумга ҳам тезкорлик билан ўтиб кетишади. 

Ҳозир Дибала ва Игуаин жуда соз ҳолатда. Бу биз учун жуда муҳим. Биз 21 кун ичида еттинчи ўйинда майдонга тушамиз. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир футболчи ўзини кўрсатиш учун имкониятларга эга. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржамман ва ким эртага бошланғич таркибда тушишини кўрамиз. 

Чемпионат аввалида ҳозирдагидан анча кам вазиятлар яратгандик. Бу бизни безовта қилмаяпти, чунки ўйинчиларимизнинг савияси вазиятлардан фойдаланиб, гол уришимизга замин яратади. 

Рэмзи доим мушакларида ноқулайлик сезяпти. У мушакларини мустаҳкамлаш устида ишламоқда. Биз юқори юкламалардан вужудга келадиган муаммоларни олдини олмоқчимиз. 

Рэмзи эртага майдонга тушади, деб ўйламайман. Данилода ҳаммаси жойида. У тўлиқ тикланиб бўлди. Лекин, 90 дақиқа ҳаракат қила олишига кўзим етмаяпти. 

Роналду – ажойиб характерга эга ўйинчи. Фаолиятида 700-голини урганида, дарҳол униг 800-голини уришини ҳам ўйлай бошладим. Ўйлашимча, бу характер уни қолган ўйинчилардан ажратиб туради", – дейди Сарри.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика