RU

Последние новости

21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  0 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  14 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  90 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  26 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

"Машъал" директори Илҳом Қурбонов: "Лойиҳамиздан янги мураббий олиб келиш ўрин олмаган" Новости

"Машъал" директори Илҳом Қурбонов: "Лойиҳамиздан янги мураббий олиб келиш ўрин олмаган"

Мағлубиятлар кўчасига кириб қолган Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида "Қўқон-1912"га мағлубиятга учради.

 Учрашувдан сўнг жамоа мураббийи Дилявер Ваниев клуб раҳбарларидан истеъфо сўрашини маълум қилди. Биз бу борада "Машъал" директори Илҳом Қурбоновга юзландик.

"Дилявер Ваниевга икки кунга уйига жавоб бериб юбордик. Лойиҳамизда янги мураббий олиб келиш ўрин олмаган. Албатта, ўтган ўйинларни мураббийлар штаби билан биргаликда таҳлил қилиб чиқамиз. Кўраётган бўлсангиз ўйин, вазиятлар яратиш борасида мағлуб бўлмаяпмиз. Таркибимиздаги 80 фоиз футболчилар Суперлигада бу йил дебют қилди. Улар ҳали Суперлигада ўйнамаган эди. 

Айтганимдек янги мураббий олиб келмаймиз, фақат маслаҳатчи ёки ёрдамчи куч жалб қилишимиз мумкин. Олдиндаги ўйинларда Дилявер Ваниевга ишонишда давом этамиз. Тўғри, қийин рақиблар билан ўйинлар кутмоқда. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Қўлни туширмаймиз. Бу қийин ҳолатдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. 

Маош билан боғлиқ муаммолар бизга ўхшаган бир нечта жамоаларда ҳам бор. "Бунёдкор", "Насаф" ҳам шу ҳолатда тўп тепмоқда ва яхши натижалар қайд этяпти. Тўғри, бу жамоаларда академиясидан чиққан йигитлар 3-4 йилдан Суперлигада бирга тўп тепмоқда. Агарда юқоридаги жамоалар ҳам мағлубият кўчасига кириб қолганида маош билан боғлиқ муаммоларни сабаб қилиб кўрсатсак бўларди. Маош баҳона эмас. Овқатланиш, машғулотлар, майдонлар ва бошқа ташкилий ишларни, шароитларни қўлимиздан келганича яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Бу борада ҳеч кимда нолиш йўқ. 

Таркибимиздаги иқтидорли ёшларга ишонамиз. Уларнинг келажаги бор. Ҳужум чизиғимизда айрим муаммолар борлиги сабабли иккинчи даврада Ҳумоюн Муртазоевни ортга қайтардик. Лекин, у ҳам жароҳатлар сабаб кўп ўйинларни ўтказиб юборди",-дейди Илҳом Қурбонов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика