RU

Последние новости

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  14 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  5 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  10 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди Новости

Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди

Суперлига 8-тури доирасидаги ОКМК – "Сўғдиёна" ўйини бўлиб ўтди.

Суперлига

8-тур

OKMK

Арихиро Сентоку - 10', Хуршид Гиясов - 14', Али Абдурахмонов - 75', Али Абдурахмонов - 84', Иракли Рухадзе - 90'

Суперлига. Тур 8

19/05/2024, 19:00

3
:
5
Завершен

Согдиана

Лупче Дориев - 21', Зоран Петрович - 41', Лупче Дориев - 72'

45'
90'
10'  Арихиро Сентоку
14'  Хуршид Гиясов
66'  Миржамол Касымов (Ислом Тухтаходжаев)
66'  Азиз Холмуродов (Али Абдурахмонов)
75'  Али Абдурахмонов
75'  Хуршид Гиясов
80'  Азизбек Бахромов (Элдор Бегимов)
80'  Бахтиёр Касимов (Гиорги Папава)
80'  Хуршид Гиясов (Иракли Рухадзе)
84'  Али Абдурахмонов
90'  Иракли Рухадзе
13'  Зоран Петрович
18'  Сардор Кулматов (Отабек Ахадов)
21'  Лупче Дориев
21'  Владимир Йовович
41'  Зоран Петрович
46'  Самандар Мавлонкулов (Алексей Носко)
72'  Лупче Дориев
85'  Джасур Якубов (Алишер Салимов)

ОКМК – "Сўғдиёна" 5:3 (ТУГАДИ)

19 май. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:00

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Қанот ҳакамлари: Артём Калинин, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Санжар Назаров 

VAR: Раҳимбек Каримов  

AVAR: Ҳусан Худойбердиев

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: Арихиро Сентоку 10, 1:0, Хуршид Ғиёсов 14, 2:0, Люпче Дориев (Владимир Йовович) 2:1, Зоран Петрович 41, 2:2, Люпче Дориев (пенаьлти) 72, 2:3,  Али Абдураҳмонов (Хуршид Ғиёсов) 75, 3:3, Али Абдураҳмонов 84, 4:3, Иракли Руҳадзе (пенальти) 90+7, 5:3

ОКМК: 1.Валижон Раҳимов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов (с), 4.Миржамол Қосимов (20.Ислом Тўхтахўжаев,66), 8.Бахтиёржон Қосимов, 10.Хуршид Ғиёсов (99.Иракли Рухадзе, 80) 14.Азизбек Баҳромов (13.Элдор Бегимов, 80), 15.Ойбек Рустамов, 18.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов,66), 28.Арихиро Сентоку, 77.Нодирбек Абдураззоқов.

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Гиорги Папава, 11.Мурод Тошматов,  21.Саидафзалхон Ахроров,  95.Милан Шкрбич, 

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов (4.Отабек Аҳадов, 18), 3.Ислом Қобилов, 5.Жасурбек Ёқубов (6.Алишер Салимов, 85), 8.Владимир Йовович, 9.Самандар Мавлонқулов (22.Алексей Носко, 46), 11.Зоран Петрович, 14.Люпче Дориев, 15.Хондамир Мустафоқулов, 28.Станислав Андреев (32.Нодиржон Сойибов,77), 33.Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 17.Самандар Синдаров, 18.Миржалол Абдумуталов,  68.Сардорбек Ҳошимов, 82.Фазлиддин Омонкелдиев.

Огоҳлантириш: Зоран Петрович ("Сўғдиёна") 13, Акром Комилов (ОКМК) 90

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+8. ГОЛ. Руҳадзе пенальти тепди, қайтган тўпни ўзи дарвоза тўрига тўғирлаб қўя қолди. 

90+7. Ғайрат Жўраев ВАР қарорини кутмоқда.

90+6. Алишер Салимов Иракли Руҳадзени жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Пенальти. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

84. ГОЛ. Қосимовнинг топқирлигига браво. Али Абдураҳмонов керакли жойда, керакли вақтда пайдо бўлди ва дарвозани ишғол қилди, 4:3

80. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Хуршид Ғиёсов ўрнига Иракли Руҳадзе, Азизбек Баҳромов ўрнига Элдорбек Бегимов, Бахтиёр Қосимов ўрнига Гиорги Папава тушди. 

75. ГОЛ. ОКМК ҳисобни тенглаштирди. Сен гол ур, мен яна ураман деяпти бу Қосимовнинг жамоаси. Захирадан майдонга тушган Али Абдураҳмонов Ғиёсов йўқотган тўпни дарвозага аниқ жойлаштирди. 

72. ГОЛ. Люпче Дориев 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади, 2:3

68. ОКМК ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев  "Сўғдиёна" футболчисини жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳакам ВАРни кўрганидан сўнг ОКМК дарвозасига пенальти белгилади. 

64. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Миржамол Қосимов ўрнига Ислом Тўхтахўжаев, Азиз Холмуродов ўрнига Али Абдураҳмонов тушди.

59. ЗАРБА. Бахтиёр Қосимовнинг зарбаси жуда ноаниқ. 

57. Олмалиқда ёмғир тўхтаётгани йўқ, жамоалар ҳам. 

54. Учрашувнинг иккинчи қисмида ҳам жамоалар шиддатни туширгани йўқ ва юқори темпда ўйинни давом эттиришмоқда. 

46. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Самандар Мавлонқулов ўрнига Алексей Носко тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+2. ЗАРБАА. Дориев тўхтамай олдинга ўтди ва кучли зарба йўллади. Гол бўлишига бир баҳя қолди. 

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ГОЛ. "Сўғдиёна" барибир ўша голни урди, барибир ҳисобни тенглаштирди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Зоран Петрович боши билан дарвозага йўллади. 

36. ЗАРБА. Нодирбек Абдураззоқовнинг зарбаси кучли чиқди. Аммо ноаниқ. 

32. ВАР обдон вазиятни кўрди ва голни инобатга олмади. Раҳимов қайтараётган вақтда "Сўғдиёна" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди. 

30. Ғайрат Жўраев ВАР олдига ўзи борди ва кўрмоқда. 

26. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. 

25. ГОЛ. Жамоалар гол уришдан тўхтаётгани йўқ. "Сўғдиёна" ҳали таслим бўлмади ва ҳисобни тенглаштирди. Люпче Дориев дарвозабон қайтарган тўпни дарвозага аниқ йўллади, 2:2. 

21. ГОЛ. Олмалиқда "Сўғдиёна" ҳисобни қисқартирди. 21 дақиқада 3 та гол, жамоалар завқланиб футбол ўйнамоқда. Люпчо Дориев ўз услубида бир нечта ўйинчини алдади ва якуний зарба билан дарвозани ишғол қилди. 

18. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Сардор Қулматов ўрнига Отабек Ахадов тушди.

 

14. ГОЛ. Хуршид Ғиёсов жарима зарбасини аниқ ижро этди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

13. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна" футболчиси Зоран Петрович жарима майдончаси ичига кириб бораётган Холмуродовни йиқитгани учун огоҳлантирилди. ОКМК қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади.

10. ГОЛ. ОКМКнинг япониялик легионери ўнг қанотдан кириб бориб тўпни дарвозага йўналтирди, тўп Қулматовга тегиб дарвозадан жой олди. "Сўғдиёна"нинг 3 та ҳужумига ОКМК 1 та ҳужум ва гол билан жавоб қайтарди. 

6.  "Сўғдиёна" ОКМК дарвозаси олдида 2 хавфли вазият яратди. Андреевнинг зарбаси кучли чиқди. Мавлонқуловнинг зарбаси жуда ноаниқ. 

3. Олмалиқда кучли ёмғир ёғмоқда. Бу ўйинга таъсир этмасдан қолмаса керак. 

1. Ўйин бошланди! 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика