Марсело: "Бэйлга қарши чалинаётган ҳуштакни эшитиш оғир"
10 апр 2022 19:00
Новости
Марсело: "Бэйлга қарши чалинаётган ҳуштакни эшитиш оғир"
Мадриднинг "Реал" клуби сардори Марсело Ла Лиганинг 31-тури доирасидаги "Хетафе" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ва Гарет Бэйл манзили томон йўлланаётган ҳуштак ҳақида гапирди.
"Биз ўйин осон ўтаётгандек кўрсатишга ҳаракат қилдик, аммо қийин бўлди.
Бэйлга қарши ҳуштакбозлик? Буни эшитиш оғир эди, лекин футболчилар ва мухлислар биргаликда катта кучмиз. Биз Гарет билан биргамиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз, бу ҳуштакни эшитиш одамни хафа қилди.
Мен ҳар доим ўғлимга мана шу либосни кийганим, "Бернабеу"да ўйнашим, инсонлар менинг исмимни айтиб, бақираётгани қанчалик бахтли қилишини айтиб келаман – бу ақл бовар қилмайдиган омад”, – деди бразилиялик футболчи.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии