RU

Последние новости

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  40 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Маротта италиялик футболчиларни ўз клубларига содиқлигини айтди. Биздачи? Ўзбек футболчилари ҳам ўз жамоасига содиқми? Новости

Маротта италиялик футболчиларни ўз клубларига содиқлигини айтди. Биздачи? Ўзбек футболчилари ҳам ўз жамоасига содиқми?

Туриннинг "Ювентус" клуби менежери Беппе Маротта италиялик футболчиларни ўз клублари манфаатини биринчи ўринда қўйишини таъкидлаб ўтди.

"Биз асосан италиялик футболчилар атрофида жамоа тузашни режалаштирганмиз. Италиялик футболчилар легионерларга нисбатан ўз клубларига содиқ бўлишади. Масалан Тевес уни ўз уйига қўйиб юборишимизни сўради. Бирор кун Лео Бонуччи олдимга келиб: "мен ўз шаҳримга кетмоқчиман, қўйиб юборинг дейишини" тасаввур ҳам қилолмайман", - деди Беппе Маротта.


Ростан ҳам, италиялик кўп футболчилар ўз клубларига содиқ эканлигини амалда кўп бор кўрганмиз.

Бунга мисоллар етарлича топилади.

Масалан "Рома" сардори Франческо Тотти, Де Росси. "Милан"да ўйнаган Мальдини, "Ювентус" тимсоли Алесандро Дель Пьеро, Жанлуижи Буффон каби италиялик футболчилар мисолида буни биламиз. Ёки "Удинезе" "снайпери" Антонио Ди Наталени олайлик?!


P.S. Қизиқ, ўзбек жамоаларида ҳам ўз клубига содиқ футболчилар бормикан? Яқин ўтмишда ўзбек футболчилари ичида ўз клубига содиқ футболчилар жуда кўп бўлган. Лекин ҳозирчи? Айни пайтда ўз жамоасига содиқ футболчи топилармикан?

Тўғрисини айтиш керак, сўнгги йилларда Олий лиганинг барча жамоаси сафида ўйнаб кўраётган футболчилар сони тобора ошиб кетмоқда. Бизда ўз жамоасига содиқ эмас, балки кўплаб жамоаларнинг собиқ футболчиси номини олаётган "бирровчи" футболчилар тобора кўпайиб кетди.

Азиз ўқувчи, ҳозирги ўсиб келаётган ёш футболчиларимиздан кимлар ўз жамоасига содиқ (ички чемпионат миқиёсида) футболчилар бўлади деб ўйлайсиз? Бу борада сизнинг фикрингиз, тахминларингиз қизиқ. Ўзбек футболида Антонио Ди Натале, Дель Пьеро, Тотти, Де Росси каби ўз клубига содиқ қоладиган футболчилар борми?

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика