Марокаш термаси форварди Россия клубига ўтиши мумкин
05 окт 2023 12:49
Новости
Марокаш термаси форварди Россия клубига ўтиши мумкин
Марокаш терма жамоаси ва "Пачука" клуби ҳужумчиси Уссама Идрисси РПЛга кўчиб ўтиши мумкин.
Бу ҳақида футболчининг агенти Аннас Ал Гуш маълум қилди.
"Ҳозир Уссама Мексикада тўп тепмоқда, лекин биз таклифлар учун доимо очиқмиз. Бугунги кунда мен "Краснодар" ва "Зенит" билан тўғридан-тўғри алоқадаман".
Бу мавсум Идрисси 2 та ўйинда иштирок этган. Унинг "Пачука" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали 27 ёшли ўйинчи трансферини 5,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии