"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"
31 июл 12:34
Новости
"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"
21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома 5 йилга мўлжалланган.
"Ўтган мавсумда у кам ўйнади, ротация футболчиси эди. Яқинда у Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинди. У барча фазилатларга эга, яхши футболчи. Эҳтимол, унга таклиф тушган ва унга 90 дақиқа кафолатлангандир. У ўйнашни хоҳлайди. ЦСКА унинг учун яхши пул олди, клуб пул ишлашни билади. Агар Туркияда ўйнаса, Жаҳон чемпионатига тайёрлана олади", – деди Гасилин.

Файзуллаев 2023 йилнинг августидан буён ЦСКА сафида тўп тепган. У "армиячилар" терма жамоаси сафида жами 72 ўйин ўтказиб, 8 та гол урган ва 22 та голли узатмани амалга оширган.
Файзуллаев ЦСКА билан биргаликда Россия Кубоги, Россия Суперкубоги ва РПЛ бронза медалини қўлга киритди. Жамоадаги фаолияти давомида у Осиёда йилнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида этироф этилган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии