RU

Последние новости

00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  0 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  1 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  6 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  4 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик" Новости

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик"

"Сўғдиёна" клуби ҳимоячи Марко Колакович билан янги шартнома имзолади.

Клуб ушбу хабарни расман тасдиқлаганидан кейин Марконинг келишувни узайтиргани борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

"Ҳа, клуб билан шартномам муддатини узайтирдим. Икки томоннинг ўзаро келишувига кўра, бу амалга ошди. Кеча клуб билан 2023 йилнинг декабрига қадар шартнома имзоладим. 

Албатта, бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди, лекин мен "Сўғдиёна"да уч мавсумни муваффақиятли ўтказдим. Шу сабабли яна жамоада қолиш таклифига розилик билдирдим. 

Улуғбек Бакаевнинг истеъфоси? Ўйлайманки, у "Сўғдиёна"ни юқори савияга кўтарди. Клубни янада ўсишига кўп хизмат қилди. Унинг қўл остида тўп тепган футболчилар ундан кўп яхши жиҳатларни ўрганди. Умуман олганда, Бакаев ҳақида кўп гапириш мумкин. 

Янги мавсумда ҳам катта мақсадларни қўйганмиз. 2022 йилда эриша олмаган натижаларимизга кейинги йилда эришмоқчимиз. Раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Аниқ мақсадлар ҳақида мавсум бошланган вақтда яна гаплашамиз", – дея сўзини якунлади Марко Колакович.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика