RU

Последние новости

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик" Новости

Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қисқача гапирадиган бўлсам, ўйин назорати тўлиқ биз томонда бўлди. Рақиб асосий урғуни ҳимояга қаратди. Ўтган тур ОКМК билан баҳсда кўп куч йўқотгандик, бугун бизга бор кучни бериб ўйнаш етишмади. Бунга иссиқ об-ҳаво ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Одатда бундай ўйинларда бир ё иккита имконият бўлади ва шундан фойдаланиш керак. Барибир нима қилиб бўлса-да, гол уришимиз керак эди, афсуски тўп кирита олмадик.

- "Сурхон" бугун ютуққа ҳаракат қилди, лекин гол уриш учун нима сабабдан иккинчи ҳужумчи майдонга туширилмади?

- Чунки ҳозир бизда иккинчи ҳужумчи йўқ. Ўйинчимиз бор, лекин формада эмас. Балки иккинчи даврада ҳаммаси ўз ишига тушар. Ёки ёзги танаффусда бошқа ҳужумчи қидиришга тўғри келади.

- "Сурхон" гранд жамоалар билан яхши ўйнаяпти, бироқ ўртамиёна клубларга келганда қийналади. Нега шундай бўляпти?

- Футбол эмоцияларга бой ўйин. Кучли жамоаларга қарши футболчилар ўзларини яхши тайёрлайди. Кайфият ҳам юқори бўлади. Лекин нима учундир ўртамиёна жамоалар билан шу нарса кўринмаяпти. Биз мураббийлар штаби муаммо нимада эканини биламиз ва буни йўқотиш устида иш олиб боряпмиз.

- Рақиб жамоа ҳимояга асосий урғуни берган пайтда "Сурхон" ёритиб ўтишга қийналяпти ва қанотлардан тўп узатиш билан чекланиб қоляпти.

- Бу ўринда кўп нарса футболчиларнинг маҳоратига боғлиқ. Айниқса ўрта чизиқ вакилларидан катта куч талаб қилади. Мураббий фақат керакли гапни айтиши мумкин, лекин рақиб ўйинчисини алдаб ўтиш футболчи вазифаси ҳисобланади. Жарима майдончаси ичида қандай ҳаракат қилиш ҳам футболчиларнинг ўзига боғлиқ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика