RU

Последние новости

14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  1 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  3 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  8 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   7 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  17 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  3 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2

Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди" Новости

Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун об-ҳаво қандай бўлганини кўрдингиз. Жудаям иссиқ бўлди. Шу боис ҳар икки жамоа қийналиб ўйнади. Биринчи таймда биз яхши кўриндик, тезкор ҳужум учун қулай вазиятларга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса "Сурхон" яхши ҳаракат қилди. Бир вазиятда гол уришимиз мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони голдан сақлаб қолди. Бугунги об-ҳаводан келиб чиқсак, дуранг ижобий натижа деб ҳисоблайман. Футболчиларимизга эса раҳмат деб қоламан.

- Бир очко "Бухоро" учун қониқарли бўлдими? 

- Турнир жадвалида юқорида эмасмиз, шу боис ҳар бир очко биз учун қадрли. Лекин ўйиндаги 100 фоизли вазиятни ёдга оладиган бўлсак, гол урганимизда янаям хурсанд бўлардик. Чунки "Сурхон" дарвозамиз олдида деярли вазият ярата олмади. Уларда фақат яримта имконият бўлди деб ўйлайман. Тўғрисини айтганда, 0:0дан қониқдим десам бўлади.

- Биринчи давра тугади, иккинчи давра олдидан жамоангизда қандай ўзгаришлар бўлади?

- Ҳозирча аниқ бир гап айта олмайман. Олдин клуб раҳбарияти билан учрашамиз, сўнгра бир қарорга келамиз.

- Биламизки, Сиз пайтида терма жамоада ўйнагансиз, қолаверса легионер сифатида ҳам фаолият юритгансиз. Илгари ҳужумчилар яримта вазиятдан гол урарди, ҳозир шундай ўйинчилар камайиб кетди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳозир ҳам яхши ҳужумчилар бор, лекин бошқа ҳужумчилар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, агар футболчи машғулотда гол ура олмаса-ю, ўйинда ураман деб ўйласа адашади. Машғулотларга ўзини тўлиқ бахшида этган ҳужумчигина ўйинда ҳам тўп киритади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика