Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради
04 июл 2025 19:49
Новости
Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради
Уэльс терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Мексиканинг "Пумас" жамоасига ўтди.
34 ёшли футболчи эркин агент сифатида 1 йиллик шартнома имзолади.
Илгари "Арсенал" ва "Ювентус"да тўп тепган Рэмзи сўнгги икки мавсумни "Кардифф"да ўтказди ва жамоа Лига 1'га тушиб кетганидан сўнг вақтинча бош мураббийлик вазифасини бажарган эди.
Ярим ҳимоячи юқори даражада ўйнашни давом эттириш ниятида эканлиги ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Уэльс терма жамоаси таркибида муҳим роль ўйнашга умид қилаётганини қўшимча қилди:
Ремзи КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкин. 7 июль куни "Пумас" Испаниянинг "Леганес" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади, шундан сўнг Апертурада "Сантос Лагуна"га қарши ўйин билан бошлайди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии