Манданда ва Жиру – Жаҳон чемпионатига таклиф қилинган 36 ёшдан ошган биринчи футболчилар
10 ноя 2022 12:06
Новости
Манданда ва Жиру – Жаҳон чемпионатига таклиф қилинган 36 ёшдан ошган биринчи футболчилар
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди.
Бу рўйхатда дарвозабон Стив Манданда ва ҳужумчи Оливье Жиру бор. Ҳозирда Манданда 37 ёш-у 226 кунлик, Жиру 36 ёш-у 40 кунлик. Улар Франция тарихида 36 ва ундан катта ёшда Жаҳон чемпионатига чақирилган биринчи футболчилардир.
Эслатиб ўтамиз, Франция термаси амалдаги Жаҳон чемпиони, у 2018 йилда Россия Федерациясида чемпионлик унвонини қўлга киритган. Қатарда Франция терма жамоаси ўз ўйинларини 22 ноябрь куни Австралия термасига қарши ўйин билан бошлайди.
Комментарии