"Манчестер Юнайтед" футболчисига тўрт гранд жамоа қизиқиш билдирмоқда
22 мая 2018 11:20
Новости


"Манчестер Юнайтед" футболчисига тўрт гранд жамоа қизиқиш билдирмоқда
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини АПЛнинг бошқа бир жамоасида давом эттириши мумкин.
“Evening Standard” хабарига кўра, 23 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Челси" ва "Тоттенхэм" каби жамоалар томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Олдинроқ Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Атлетико" каби жамоалар ҳам футболчини ўз сафида кўришни истагани борасида маълумотлар тарқаганди.
Якунланган мавсумда Марсьяль АПЛнинг 30 учрашувида майдонга тушди ва 9 гол уриб, 5 голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
20:02
АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди 4

Комментарии